Учдан бирини тўлдириш кифоя
12.11.2017 3852

Соғлигини ўйлаган одамлар соғлом турмуш тарзи кечириш мақсадида турли хил парҳезлар, қимматбаҳо дори-дармонларга мурожаат қилмоқда. Ваҳоланки,  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсон яшаши учун жуда оз миқдорда егулик киофоя қилади. Ошқозоннинг учдан бирини овқат билан, иккинчисини сув билан, қолганини ҳаво билан тўлдиринг”, деганлар. Ушбу ҳадисга амал қилсак кифоя. Ушбу суннат айни саломатлик манбаидир. Буни замонамиз уламолари ўз изланишларида исботладилар ҳам.

 

Илмий кўрсатишича, агар ошқозон лиқ тўла бўлмаса инсон бемалол чуқур нафас олар экан. Юзаки ва қисқа нафас олиш умрни қисқартиради.  Инсон танасидаги қон карбонат ангидриддан тозаланиш учун ўпкага тушади. Агар инсон тўлиқ нафас олмаса (табиийки, керакли миқдорда кислород етиб бормайди), жараён секинлашиб, қон кислород билан тўйина олмайди ва аъзоларга ўша ҳолича қайтиб боради. Бу эса инсон соғлиғи учун хавфлидир.

 

Бир дақиқада биз 16 марта нафас оламиз. Ҳар бир нафас олганимизда танамизга ярим литр ҳаво киради. Шундай қилиб, инсон бир суткада 23240 марта нафас олади, бу билан танамизга 11620 литр кислородли ҳаво киради. Бу фақат тўлиқ ва чуқур нафас олганда юз беради. Лекин, агарда ошқозон лиқ тўла бўлса инсон чуқур нафас олишга қодир бўлмайди. Натижада, танадаги модда алмашинуви бузилади ва қоннинг кислород билан тўйиниши учун етарли миқдорда кислород кирмайди. Бу эса ўз навбатида турли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади.

 

Инсон ўз нафсини эркалатгани оқибатида кўплаб касалликларни орттириб олади. Бу ҳақида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Одам боласи ошқозонини тўлдирганидек, ортиқ ҳеч нарсани тўлдирмас”.

 

Ўрни келганда бир тарихий воқеани ёдга олайлик. Румликлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига қимматбаҳо совғалар билан бирга жуда моҳир табибни йўллашади. Ул Зот табибни ортга қайтарадилар ва бундай дедилар: “Биз очқамагунимизча овқатланмаймиз, меъёридан ортиқ овқат емаймиз, шунинг учун бизни табибга эҳтиёжимиз йўқ”.

 

Қосимхон Бойханов

 
 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217540
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24638