ТАВАККАЛНИНГ ҲАҚИҚИЙ КЎРИНИШИ
4.6.2017 6650



“Ҳотамул Асом раҳматуллоҳи алайҳ ҳажга бормоқчи бўлди. Лекин йўл озиғи ва оиласига қолдириб кетадиган маблағи йўқ эди. Ҳаж мавсуми яқинлашганда маҳзун бўлиб, кўз ёш тўкиб ўтирганида, қизи у кишини хафа ҳолатда кўриб: «Нима бўлди, отажон?», деди.
- Ҳаж мавсуми яқинлашиб қолди.
- Нимага унда ҳажга бормайсиз?
-Йўлга нафақа йўқ?
- Ҳажга бораверинг, Аллоҳ Ўзи етказади.
- Сизларга қолдирадиган нафақа йўқ менда.
- Аллоҳ етказади.
- Онанг ундай деб ўйламайди-да?
- Онамга ўзим тушунтираман.

 

Ёш қизча онаси олдига бориб: «Онажон, ризқ берадиган Аллоҳ. Отам ҳажга борсинлар. Бизнинг ризқимиз Аллоҳнинг зиммасида», деб кўндирди. Ҳотамул Асом раҳматуллоҳи алайҳ уч кунлик озуқага етадиган пулни қолдирди, яхши ният билан Аллоҳга таваккал қилиб ҳажга йўл олди. Кўп ўтмай, карвонбошини чаён чақди. Одамлар дам солиб даволайдиган борми, деб бақиришди ва Ҳотамул Асомдан илтимос қилишди. Ҳотамул Асом руқия оятларини ўқиб дам солган эди, ўша заҳоти карвонбоши тузалди ва Ҳотамул Асомга: «Бориб келишингиз харажати менинг зиммамда», деди. Ҳотамул Асом раҳматуллоҳи алайҳ:

 

اللَّهُمَّ هَذَا تَدْبِيرُكَ لِي فَأرِنِي تَدْبِيرَكَ لِأَهْلِ بَيْتِي.

 

«Ё Роббим, бу менга кўрсатган тадбиринг. Энди аҳли оиламга ҳам ўз тадбирингни кўрсат», деб дуо қилиб ҳамдлар айтди.
Орадан уч кун ўтгач, Ҳотамул Асом қолдириб кетган нафақа тугади. Ҳотамнинг аёли қизига қараб: «Мана сени деб энди қорнимиз оч ўтирибмиз. Агар мени кўндирмаганингда, ҳаргиз рухсат бермаган бўлардим. Энди нима қиламиз? Қаердан егулик топамиз», деб уни койий бошлади. Онасига қўшилиб акалари ҳам уни койишга тушди. Қизча эса кулиб турарди. Онасининг жаҳли чиқиб, «Нега куласан?», деди. Қизча ўзига ишонч билан:

 

أبُونَا هَذَا رَزَّاقٌ أمْ آكِلُ الرِّزْقِ؟

 

«Отам ризқ берувчими ёки ризқ еювчми?», деди. Онаси: «Ризқ еювчи», деди. Қизча:

 

ذَهَبَ آكِلُ الرِّزْقِ وَبَقِيَ الرَّزَّاقُ

 

«Ризқ еювчи кетиб, ризқ берувчи қолди», деди. Ойиси унинг бу гапига қаноатланмай уни койишда давом этди. Шу пайт эшик тақиллаб, сарой аъёнларидан бири: «Эшикни очинг, подшоҳимиз овга чиқиб сувлари тугаб қолди. Подшоҳимизга сув беринг», деди. Ўша заҳоти Ҳотамул Асомнинг ўғиллари мешда сув олиб чиқиб берди. Подшоҳ сувни ичиб: «Умримда бунақа ширин сув ичмаганман», деди ва белидаги қимматбаҳо тошлар қадалган белбоғини сув берган хонадон аҳлига ҳадя қилиш учун ечиб берди.

 

Буни кўрган подшоҳ атрофидаги аъёнлар ҳам дарҳол ўзининг қимматбаҳо белбоғларини қўшиб беришди ва Ҳотамнинг эшигини тақиллатиб: «Ширин сув билан подшоҳимизни хушнуд қилганингиз учун буларни сизга совға қилди», деб хонадон аҳлининг етти авлодига етадиган бойликни бериб кетди. Буни кўрган Ҳотамул Асомнинг хотини хурсанд бўлиб, Аллоҳга ҳамду санолар айтди. Ҳотамнинг барча болалари хурсанд эди. Фақатгина ёш қизчаси йиғлар эди. Буни кўрган она ажабланиб: «Қизим сенга ҳайронман. Боя ҳеч вақомиз қолмади, деб сени койисам кулиб ўтирдинг. Энди шунча нарсага эга бўлганимизда хурсанд бўлиш ўрнига йиғлаяпсанми?», деди. Қизча: «Ойижон бир юртнинг подшоҳи ҳиммат назари билан қараганда, етти авлодга етадиган бойликка эга бўлдик. Энди оламлар Подшоҳи Аллоҳ раҳмат назари билан қараса қандай бўларкан?!», деб жавоб берди.

 

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219242
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98237
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47242
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45812
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24776