Сув устига қурилган дунёнинг энг гўзал масжидлари
7.5.2018 3661

Барчамизга маълумки, масжидлар фақатгина ибодат маскани бўлибгина қолмай, атрофдагиларга Ислом дининг гўзал маданияти ва анъаналарини ҳам намоён қилади.

Дунёда ана шундай Ислом меъморчилиги ва маданиятини ўзида акс эттирган гўзал ва ҳашаматли масжидлар талайгина.

Лекин, ҳозир биз қуйида сизга тақдим этажак масжидлар нафақат гўзаллиги билан, балки сув устида бунёд этилиб йиллар давомида ўз ҳашаматини йўқотмай келаётган ўзига хос хусусияти билан ҳам ажралиб туради.

Демак, рўйхатимизнинг етакчи ўрнини Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Ар-Роҳма масжиди эгаллаган. 

Жидда шаҳридаги сув устида сузувчи Ал-Роҳма масжиди (Al Rahma Masjid (The Floating Mosque) Jeddah) Қизил денгизда жойлашган бўлиб, 1985 йилда бунёд этилган. 

 

2. Ортакўй масжиди (Туркия, Истамбул)


Туркиянинг Истамбул шаҳрига қарашли ҳудудда, яъни Мармара денгизи бўйида барпо этилган мазкур масжид, 1854-1856 йилларда Султон Абдулмажид 1 нинг ҳукмронлиги даврида бунёд қилинган.

 

3. Путра масжиди. Малайзия, Путражая.

Путра масжиди Малайзиянинг Путражая сунъий кўли бўйида қад кўтарган бўлиб, унинг бош меъмори Ник Муҳаммад Маҳмуддир. Масжид 1999 йилда қуриб битказилган.

 

4. Хассан 2 масжиди. Марокаш, Касабланка.

Дунёнинг энг йирик масжидларидан бири саналган Хассан 2 масжиди, Атлантика океани узра қад ростлаб турибди. Ушбу масжид 1986-1993 йилларда бунёд қилинган.

 

5. Танжонг Бунга масжиди. Малайзия, Пенанг.

Мазкур “сув устида сузувчи” масжид Малайзиядаги Пенанг оролининг шимолий қисмида 2004 йилда барпо этилган. Ушбу масжид бундан аввалги тўфон оқибатида вайрон бўлган масжиднинг ўрнига бунёд этилган.

 

6. Султон Умар Али Сайфутдин масжиди. Бандар-Сери-Бегаван. Бруней, Доруссалом.

Умар Али Сайфуддин масжиди Бруней дарёси бўйида қад кўтарган. Ушбу ҳашаматли масжид Брунейнинг 30-султони Умар Али Сайфуддин-3 шарафига номланган бўлиб, 1958 йилда бунёд этилган.

 

7. Селат Мелакка масжиди. Малайзия, Мелакка.

Селат Мелакка масжиди Малакка бўғози соҳилидаги Мелакка оролида бунёд қилинган. Масжид 2003-2006 йилларда қурилган.

 

8. Шветзингер масжиди. Германия, Баден-Вюртемберг.

Мазкур масжид 1779-1791 йилларда француз меъмори томонидан шаҳзода Кюрфюрц пфальц шарафига қурилган. Масжид биноси улкан сарой ва боғларни ўз ичига олган мажмуа сифатида бунёд қилинган.

 

9. Пучонг Пердана масжиди, Селангор (Малайзия).

Иккинчи номи Ас-Салом бўлган Пучонг Пердана масжиди пучонг кўли бўйида жойлашган. Масжид 2004-2006 йилларда бунёд этилган.

 

10. Кристалл масжид, Куала Теренггану (Малайзия)

Мазкур Кристалл масжид Теренггану дарёси бўйидаги Ван – Ман оролида жойлашган. 2006-2008 йилларда қуриб битказилган.

 

11. Бандарая масжиди. Малайзия, Сабах, Кота Кинабалу.

Кота Кинабалу шаҳрининг бош масжиди Жануби-Хитой денгизининг Ликас бўғози соҳилида жойлашган. 1989 йилда қуриб битказилганига қарамай, 2000 йилнинг 2 февралида расман очилган.

 

12. Туанку Мизан Зейнул-Обидин масжиди, Путраджая (Малайзия)

Путражая кўли устига қурилган Туанку Мизан Зейнул-Обидин масжиди 2004-2009 йилларда қурилган бўлиб, 2010 йилда расман очилган.

 

 Камила Раҳимжанова тайёрлади

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218787
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98145
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47165
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45618
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24743