Сажда оятлари эслаб қолиш учун ҳикоя.
Жазоирлик Аъроф(206-оят) исмли солиҳа бир қиз бор экан. Аллоҳнинг тақдири уни мисрлик Раъд(15-оят) исмли йигитга йўлиқтирди.
Аллоҳ уларни ўрталарини хайрли никоҳда жамлаб, уларга асл ари(нахл-49-оят) нинг асалиданда ширин ҳаёт насиб қилибди.
Тез кунда уларни Исро(109-оят) ва Марям(58-оят) исмлик эгиз қизлар билан Аллоҳ кўзларини қувонтирди. Қизлари улғая бошлабди.
Энди улар Аллоҳ таолодан ўғил фарзандини сўраб бир неча йилларни ўтқазишди. Яқинлари Хаж(18-оят) ибодатига бориб дуо қилишни маслахат беришди.
Аллоҳнинг Байтида қилган дуолоари тез кунда ижобат бўлиб Аллоҳ таоло уларга Фурқон(60-оят) исмли миср ва жазоирни хусни жамланган гўзал бир фарзандни ҳадя қилибди.
Бир куни Раъд Қуръон ўқиб утирса қўшни хонада ўғли Фурқон бирдан чинқириб йиғлаб қолибди. Шошиб чиқса ўғлини юзида чумоли(намл-25-оят) ўрмалаётган экан.
Чумолини аста олиб Аллоҳ таолога шукр сажда(15-оят)сини қилибди. Шу зайлда кунлар ўтаверибди.
Раъд бир куни фарзандларига балиқ овлаш(Сод-24-оят. Сода-овламоқ деган) учун денгизга олиб борибди.
Балиқни овлаб уни бўлакларга бўлишибди (Фуссилат37-оят).
Улар кечгача денгиз бўйида ўйин кулгу қилишибди. Кеч киргач юлдуз (нажм-62-оят)ларни томоша қилиб ётишганида бирдан шамол туриб чодирини ёриб(иншиқоқ-21-оят) бўлиб ташлабди.
Шунда Раъд, уларга қараб: Яратган Роббингиз номи билан ўқинг(Иқроъ-19-оят) дебди.
(Ҳаж сурасидаги иккинчи сажда ояти, яъни 77-оят ҳанафий мазҳабига кўра вожиб эмас).
Яхё Ғавсоний сухбатларидан.