Рўзадорлар учун зарур супермаҳсулотлар
27.5.2018 3415

Шу кунларда ойлари султони Рамазони шариф роҳатида бахраманд бўляпмиз. Ишонамизки, муқаддас кунларда қилаётган ибодатларимиз, заҳмат чекиб тутаётган рўзаларимиздан барчамизга муносиб улушлар тегади. Айни рўзадорлар учун фойдали бўлган суперфудлар ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Суперфудлар – бу ўзида фойдали моддаларни жамлаган табиий маҳсулотлар бўлиб, рўзадор учун жуда керакли. Ана шундай фойдали маҳсулотлар билан танишинг:

1. Хурмо

Ишонамизки, Рамазонинг рамзига айланган хурмо меваси яқин 4 ҳафта мобайнида дастурхонингизни безаб туради. Чунки унинг фойдаси ҳақида балки эшитгандирсиз. Шундай бўлса-да, эслатиш фойдадан ҳоли эмас. Бир дона хурмо меваси ва бир стакан сут кунлик зарурий эхтиёжни минимал даражада қондиради. Унинг таркибида 23 та аминокислот бошқа меваларда топилмайди. “Ҳаёт меваси”, “саҳро нони”, “табиат омборхонаси” дея таъриф берилишининг сабаби шунда. Ҳатто бир неча ой фақат хурмо ейиш мумкин. Чунки унда инсоннинг фаол ҳаётини таъминлаб берувчи зарурий минерал, витамин ва нутриентлар заҳираси мавжуд.

2. Ёнғоқлар: кешью(ҳинд ёнғоғи), бразилия, юнон, миндаль ва бошқалар

Ёнғоқлар – фойдали маҳсулотлар борасида алоҳида мавзу. Чунки ёнғоқларнинг ози ҳам қоринни тўқ тутади. Аммо унутмаслик керакки, ёнғоқ жуда ёғли ва юқори нутриентларга бой. Шунинг учун кўп миқдорда истеъмол қилмаслик лозим. Бир кунга 30 грамм инсон организми учун мўътадил миқдор саналади.

3. Ловия.

Ловия – суперфудлар рўйхатидаги навбатдаги маҳсулот. Ўсимликнинг ватани Лотин Америкаси. Мутахассисларнинг фикрича, ловиянинг шифобахш хусусиятларидан қадимги ацтеклар хабардор бўлган. Ловия дуккагидаги эримайдиган тўқималар холестерин миқдорини туширади, марганец сингари кўплаб микроэлементлар тўқ тутади.

4. Занжабил (имбирь)

Занжабил витаминлар кони саналади. Ундан шифобахш ичимликлар, дамлама ва қайнатмалар тайёрланади. Мазкур маҳсулот рўза пайтида тананинг ҳимоявий кучини фаоллаштиради.

5. Зиғир уруғи

Ноёб зиғир уруғи, бир пайтнинг ўзида инсон саломатлиги учун фойдали бўлган 3 гуруҳ моддани ўзида тутган: альфа-линоленов кислотаси (омега-3 ўсимлик мойи кислотаси), лигнанлар ва эрувчан тўқималар. Бундай ноёб комбинация бошқа маҳсулотларда топилмайди. Айниқса, омега-3 ёғининг фойдаси беқиёс. У юрак касалликлари, инсульт, тери сили, экзема(чилла яра) ва ревматоид артриднинг олдини олади ва ракдан яхши ҳимоялайди. Шу сабабдан нафақат Рамазон ойида, балки доим ошхонангизда зиғир уруғининг бўлиши нур устига нурдир.   

6. Сув

Энг асосий суперфуд, шубҳасиз, сувдир! Сувни овқатланишга қадар ярим соат олдин ёки овқатланиб бўлгач ичиш тавсия этилади. Таъкидлаш керакки, сувнинг ҳарорати илиқ ёки хона ҳароратига мос бўлиши керак. У истеъмол қилинган таомнинг ошқозондан ичакларга ўтишини осонлаштиради.

Биз муқаддас Рамазон ойида тутаётган рўзаларингиз даргоҳида қабул бўлишини ва улкан савобларга ноил бўлишингизни тилаймиз!

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218968
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45675
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758