Рўза ибодати фарз қилинган ой нима учун Рамазон деб аталади?
31.5.2018 2966

Рамазон ойи қамарий тақвимга кўра йилнинг тўққизинчи ойи саналиб, у Шаъбон ойидан кейин, Шаввол ойидан аввал келади. Биласизми, “Рамазон” сўзи қандай келиб чиққан?

Ушбу муборак ойнинг номи араб тилидаги “рамида” феълидан келиб чиққан бўлиб, “қайноқ, қизиган бўлиш” маъноларини билдиради.

Исломдан аввалги даврларда арабларда йил ойларини мавсум ва табиат ҳодисаларига боғлаб аташ одат бўлган. Рамазон ойи, яъни йилнинг 9-ойи айнан жазирама иссиққа тўғри келгани боис уни “Рамазон” дея аташган.

Ислом динининг келиши билан, Қамарий тақвим тўғриланиб унга ўзгартиришлари киритилгач, Рамазон ойи ёз ойига тўғри келмай қолган, лекин унинг аввалги номи сақланиб қолган.

Яна бир тахминга кўра, ушбу ном Рамазон ойидаги рўзадорнинг ҳолатидан келиб чиқиб қўйилган. Яъни, рўзадор кун давомида ташналик ва очлик ҳиссидан ўзида қизиш ва жазирама тафтини туяди,балки шу сабаб мазкур ой айнан Рамазон дея аталгандир.

Шу ўринда “рўза” сўзига ҳам тўхталиб ўтсак. “Рўза” араб тилида “савм”, “рўзадор” эса “соим” деб аталади. Ушбу сўзлар “сома” феълидан келиб чиққан бўлиб, феълнинг асли таржимаси “ўзини тийиш” маъносини билдиради. Яъни, рўзадор кун давомида ўзини нафақат ейиш ва ичишдан, балки, ёмон амаллар ва гуноҳлардан ўзини тияди.

Рамазон ойида барчамизга гуноҳлардан тийилиб, солиҳ амалларни кўпайтиришда ва Рамазон рўзасини мукаммал адо қилишда Аллоҳ мададкор бўлсин!

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218971
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47198
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45678
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758