Қомусимиз фахримиз
25.11.2015 5337

Конституциямизнинг 23 йиллигига бағишланади

 

       Агар тинчлик-осойишталик бўлмаса, меҳр-оқибат бўлмаса, биз орзу қилган ва интилаётган эркин ва фаровон ҳаётни қуриб бўлмайди                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                  И.Каримов 

 

     Мамлакатимиз халқи мураккаб тарихий жараённи бошдан кечирди. Барча қийинчилик, жабр-зулм ва адолатсизликларга қарамай, буюк аждодларнинг муносиб авлодлари, жаҳонга довруғи кетган машҳур алломаларнинг қонуний ворислари эканини ҳартомонлама исботлади. Аллоҳнинг лутфи карами ила азиз ва муқаддас истиқлолга эришди. Нурли келажак сари катта ишонч билан қарамоқда ва улуғ орзуларга етмоқда.
      1992 йил 8 декабрь куни она диёримизда яшовчи барча халқлар ҳаётида муҳим воқеа бўлган Асосий Қонунимиз қабул қилинди. Маълумки, Қонунимизда инсон омилининг, инсон ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматининг энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топмоқда. Унга асосан олиб борилаётган фаолият ва сай-ҳаракат ўзининг ижобий натижаларни бермоқда. Бундай ҳолни мамлакатимиз мусулмонлари ҳам диний, маърифий қадриятлдарни қайта тикланиши борасида ҳам шоҳид бўлмоқдалар.
      Асосий Қонунимизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши каби омилларга кўра инсон ҳуқуқларини муайян даражада камситадиган бирорта ҳам модданинг йўқлигида, ўйлаймизки, аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларимиз ва бебаҳо анъаналаримизнинг беқиёс ўрни бор. Минг йилликлар давомида аждодларда авлодларга, ота-оналардан фарзандларга, ворисларга ўтиб келаётган ва дунёнинг ҳеч бир бурчагида такрорланмайдиган ажойиб муносабатларнинг, инсоний фазилатларнинг Асосий Қонунимиздан ўрин эгаллагани таҳсинга сазовор.
     Диёримизнинг барча ҳудудларида истиқомат қилувчи мўмин-мусулмонлар ушбу Қомусда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кенг ва бемалол фойдаланмоқдалар. 1998 йил 1 майда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”- ги Қонунга асосан диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми белгилаб берилди. Мазкур қонуннинг 5-моддаси эътиқод софлиги, диний бағрикенгликка асослангандир. Ҳозирда юртимизда 2000 мингдан зиёд замон талабига жавоб берадиган масжидларимиз ҳамда Тошкент ислом институти ва 8 та ўрта махсус ислом билим юртлари фаолият юритиб келмоқда.
     Диёримиз мустақилликка эришгач, миллий истиқлол ҳақидаги азалий орзу-умидларимиз амалга ошди. Натижада асрий қадрияттларимиз тикланди ва ривожланиб бормоқда. Маданиятимиз, динимиз ўзининг табиий-тарихий, миллий ва диний асосларига қайтмоқда. Айниқса, маънавий меросни ўрганиш, аждодларимиз қолдириб кетган турли соҳалардаги асарларини оммалаштириш, буюк алломалар, улуғ аждодларимизнинг муборак номлари ва ижодининг халққа қайтариб берилиши, она тили ва динимиз ривожланиши учун шароит яратилгани ўзбек халқи, хусусан, мусулмонлар учун буюк халоскорлик ва миллатнинг келажак тараққиёти учун қудратли куч-омил бўлди. Зеро, Аллоҳ таоло таъкидлаб айтган: “У имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни (дуоларини) ижобат қилур ва уларга Ўз фазлидан зиёдалик ато қилур...” (Шўро, 26).
        Мустақил она диёримизда яшовчи барча халқлар томонидан иқрор қилинган Асосий Қомусимизда инсон ҳуқуқлари, бурч ва вазифалари каби Виждон эркинлиги ҳам алоҳида белгилаб қўйилган. Асосий Қомусимизнинг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбурий сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб алоҳида таъкидланган.
        Аллоҳ таола марҳамат қилиб айтган: "Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди...” (Бақара, 256).
      Диёримизда амалдаги қонунлар асосида турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилиши ўрнатилган, диний ва ўзга мутаассиблик, экстремизм, муносабатларни қарама-қарши ва кескинлаштиришга, турли дин вакиллари ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмайди.
      Миллий Қомусимиз моддаларида нафақат халқчил тамойилларга, балки минг йиллар давомида ривожланиб келган миллий маънавиятимиз асосларига ҳам таянади.
      Минг афсус бўлсинки, асосий Қомусимизнинг айрим моддасини қупол равишда бузиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Улар ғаразли ҳаракатларини турли фаолиятлар орқали амалга оширишмоқда. Ўзларининг бундай нопок мақсадларини ёшлар ўртасида, айниқса, ҳеч бир диний маълумоти бўлмаган ёки турли ёт таъсирларга берилувчи айрим содда фуқаролар орасида ёйишга ўринишмоқда. Натижада улар алданиб, ўз имон-эътиқодларидан маҳрум бўлиб, икки дунё саодатини қўлдан бой бериб қўйишмоқда.
     Шу муносабат билан юрт тинчлиги қадрига етиб барчани огоҳликка, қадриятларимиз ва у билан боғилқ бўлган тарихий бой меросимизни келажак авлодларимизга, азиз фарзандларимизга тўла-тўкис равишда етказишга чорлаймиз.

 

 

М.Қодиров   / www.religions.uz /

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217103
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608