Қариянинг йиғиси
25.4.2016 6795

   Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Дўхтирлар унга бу касалликни жарроҳлик йўли билан даволаш мумкинлигини айтди. Қария рози бўлди. Дўхтирлар жарроҳлик амалиёти тугагач, қарияга амалиёт ҳисоб-китоб қоғозини беришди. У ҳисоб қоғозига қараб, йиғлаб юборди.

     Дўхтирларнинг унга раҳми келиб, овутишга уринишди:

– Агар тўловлар сизга оғирлик қилаётган бўлса, бошқа чорасини кўрамиз...

Қария кўз ёшларини артатуриб, шундай деди:

– Мен пул учун йиғламаяпман. Бу кўз ёшларимнинг сабаби бошқа. Яратган Эгам менга саксон йил эшитиш неъматини берди. Аммо эвазига тўлов қоғозини бермади... Бу неъмат қадрига йиллар давомида шукр қилмаганим учун йиғлаяпман...

       Дўхтирлар қариянинг бу ҳақиқатидан лол қолишди.

 

 

Акбаршоҳ Расулов тайёрлади

 

 

www.muxlis.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217022
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24596