Пайғамбаримизга иймон келтирмаганларга илмий хитоб! (Давоми)
14.5.2016 5321

    Европа шамол ҳудоси, ёмғир ҳудоси, чақмоқ ҳудоси каби сафсаталарга эътиқод қилиб юрган бир вақтда Қуръон бундай қарашларга илмий ёндашиб сизларни бир неча йил олдингина англаб етган нарсаларингизни қадимдан баён қилиб қўйди.
     Шамолни ҳақиқатини билмоқчи бўлсангиз Аллоҳ таолонинг қуйдаги оятини ўқиг: “Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик. Сизлар уни тўплаб олувчи эмассиз." (Яъни, Биз шамолларни ўлчов билан булутларни урчитувчи, бир-бирига қўшиб сув ҳосил қилувчи этиб юбордик. Асосан, ёмғирнинг ёғишига шамоллар сабаб бўлади. Улар маълум қоидаларга кўра эсади. Пайдо бўлган булутларнинг бир-бирлари ила қўшилишларидан сув ҳосил бўлади. Ана шундан кейин осмондан сув тушади, ёмғир ёғади. Аллоҳ таоло у сув билан ер юзини, одамларни сероб қилади. Деярли ҳамма ризқ осмондан тушган шу сувга боғлиқ бўлади. Инсон эса, Аллоҳ тайёр ҳолда унга осмондан тушириб берган сувни тўплаб олишга ҳам қодир эмас. Уни тўплашни ҳам булоқ, қудуқ, анҳор, ер ости кўллари ва бошқа воситалар орқали Аллоҳ таолонинг Ўзи амалга оширади). Замонавий теҳникаларингиз билан шамол дарахтларни чанглатишини, булутларни йиғиб ёмғир ҳосил қилишини кашф этмадингизми?
     Агар, сизлар бир неча йил аввал ўзларингизга ҳам мавҳум бўлиб турган, самода чақмоқнинг фазовий шакл ҳосил қилишини билишни хоҳласангиз, Пайғамбаримизнинг қуйдаги гапларига қулоқсолиб кўринглар: “Чақмоққа назар солинглар қандай тезлик ила кўз очиб юмгунча пайдо бўлиб яна кўздан ғойиб бўлади” дея минг йиллар илгари инсониятга илмий хитоб этган эдилар! Рақамли тасвир воситаларигиз билан чақмоқни суратга олиб, унинг нурини текшириб кўрганмисиз?? Ҳудди ҳадиси шарифда баён этилганидек “қандай тезлик ила кўз очиб юмгунча пайдо бўлиб яна кўздан ғойиб бўлади”-я!
      Росули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихда биринчи бўлиб ўзининг муборак ҳадисларининг кўпларида, замонавий тиббийётнинг муҳим асосларини ташкил қиладиган тиббий масалаларда баҳсга чорлаганлар. Оламларга раҳмат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ бир касалликни берса, унинг шифосини ҳам бергай” дея марҳамат қилмоқдалар. (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадис шариф касалликларнинг барчасининг давоси борлигини таъкидлайди. Бу “инсон касаллигининг шифосини қидирса, топа олади” деганидир. Бугунги кунга келиб, олимларингиз ҳам, олдин давоси топилмаган касалликларни муолажасини топишда манашу ҳадисни тиллари билан айтмасаларда, амалларида жорий этмаяптиларми?
     Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг “Гўзал, мустаҳкам осмон билан қасам” каломидаги мазмунни баён қилиб, “кўсмик тўр” ҳақида биринчи бор сўз сўзлгандилар. Араб тилида “الحُبُك” деб, мустаҳкам тўқилган нарсага айтилади. Барча қулайликларга эга компютерларигизда борлиқнинг бундай мустаҳкам жипислигини кўргандирсизлар?
     Бугунги кунда сизлар борлиқни қачондан бошлаб шакллана бошлаганини кашф этганингизни иддио қиласизлар, фахрланасизлар. Сизнингча, бутун борлиқ бир йиғиқ (тўплам) бўлган-у, кейин эса катта портлаш натижасида у бўлакларга бўлиниб, кетган. Бир нарсани унитган кўринасизлар, негаки умматига меҳрибон Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизлардан ўн тўрт аср олдин, ер юзида бу борада яъни бундай катта портлаш ҳақида фикр юритадиган бирор шахс йўқ бир пайтда, буни айтиб қўйгандилар. Зеро Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло “Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлган эканини, бас, Биз уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми? Иймон келтирмайдиларми?” дея марҳамат қилгандир.
      Истасак сизларга, эндигина кашф қилинган илмий ҳақиқатларни юзлаб, балки минглаб санашимиз мумкин, буларнинг ҳаммаси Қуръони карим, ҳадиси шарифда мавжуддир. Энди эса, бу юксак зот, Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб юборган Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламни кўз олдингизга келтиришдан олдин, бу икки манбага бир кўз югуртириб кўрмайсизми? (ҳақиқат яққол намоён бўларди).
      Шу боис, ҳар қандай қулоғида оғирлик борлардан, бундай гўзал овозларга танқид назари билан қарамаслигини умид қиламиз. Кўзида ожизлиги бор кишиларга бундай гўзал суратларга ёмонликни қасд қилиб журъат этмасликларини истаймиз! Шунингдек, бурнида тумови борлардан ҳам муаттар хушбойликка тўсқинлик қилмасини сўраймиз.
     Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суратлари, сийратлари абадий нур таратиб, ўз зиёсин оламга сочиб қолаверади, гарчи шак-шубҳада юрганлар хато топишга ҳаракат қилслар ҳам! Саййидул муқтадонинг муборак каломлари умрбод гўзал, тотли бўлиб қолаверади, агарчандики, ҳудосизлар нималардир қилишга урунсалар ҳам. Айнан Аллоҳ таолонинг нури, Қуръони карим ўз зиёси порлаб нур сочиб тураверади, гарчи адашганлар унинг нурини ўчирмоқчи бўлишса ҳам! Ҳамчунон, Тарбият кунандамиз Ҳақ таоло: “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар ёқтирмаса ҳам, ўз нурини батамом қилишдан бошқа ҳар нарсадан бош тортадир.(Яъни, фақат ўз нурининг тўкис бўлишини истайди.)” * “У гарчи мушриклар ёқтимаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган зотдир. (Аллоҳ таоло Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган. У дини Исломнинг дунёдаги барча динлардан устун бўлишини хоҳлайди. Аҳли китоблар Аллоҳниг бу хоҳишига қарши чиқадилар. Улар Исломнинг бошқа динлардан устунлигини кўра олмайдилар. Шунинг учун қўлларидан келган барча ёмонликларни қиладилар.)”
     Аллоҳим сен ўзинг буларнинг барчасидан қувватлисан, сен уларни рад этишга, уларни тўхтатиб, улар ва уларнинг ортидагиларни ҳам ҳисоб-китоб қилишга қодир зотсан, ва Ўзингнинг улуғ китобингда марҳамат қилмишсан: “Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига озор берадиганларни Аллоҳ бу дунё ва охиратда лаънатлади ҳамда уларга хорловчи азобни тайёрлаб қўйди”.
      Хулоса ўрнида биз уларга хитобан Аллоҳ таоло айтганин айтамиз: "…Сен:"Истеҳзо қилаверинглар, албатта, Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани чиқаргувчидир», деб айт".

 

Андижон "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти 4-босқич талабаси Қурбонов Салоҳиддин таржима қилди

 

www.siyrat.uz 




Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217075
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24598