Пайғамбаримиз ҳақидаги машҳур инсонлар фикри
10.6.2017 3640

О, Муҳаммад! Мен сиз билан бир даврда яшамаганимдан афсус қиламан! Инсоният Танланган инсонни бир бор кўрди ва бошқа кўрмайди. Қаршингизда бошим ерга теккунча таъзимдаман!
Отто Бисмарк (1815–1898),
Германия империяси рейхсканцлери

***
Муҳаммад пайғамбар буюк йўлбошчидир. У жамиятни ҳақ йўлида мустаҳкамлади ва бу ҳурмат-эҳтиромга муносиб. У одамларни ноҳақ қон тўкилишларидан асраб қолди ва тинчликни барқарор қилди. Рухий комиллик учун йўл очди. Бундай одам барчанинг ҳурматига муносиб.
Лев Толстой (1828–1910),
Рус ёзувчиси


***
Бутун инсоният Муҳаммадга ўхшаганида, амалдаги дунё бир бошқарув остига ўтганида, у муаммоларни бартараф этган, ўз навбатида, ҳозир дунё учун танқис бўлган осойишталик ва бахт олиб келган бўлар эди. Мен уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўрганиб чиқдим. Ҳайратланарлиси—у христианларга қаршиликдан йироқ инсон ва аксинча, уни Инсоният қутқарувчиси, деб аташ мумкин.

Бордию қайсидир дин олдиндаги юз йилликда Англия ва Европада ҳукмронлик имкониятига эга бўлиши керак бўлса, бу дин Исломдир!
Бернард Шоу (1856–1950),
инглиз драматурги

***
Мен бугун миллионлаб инсонларни бошқаришнинг мутлоқ ҳуқуқига ким энг муносиб эканини билишни истардим. Мен шунга қаттиқ амин бўлдимки, Исломнинг бугунгача бўлган ҳаётдаги ўрни қилич билан эгалланмади. Бунга мутлоқ поклик билан, Пайғамбарнинг олий даражадаги фидоийлиги, ўз вазифаларини юксак адо этиши, унинг дўстлари ва издошларига улкан садоқати, жасурлиги, довюраклиги, Аллоҳ бўлган мутлоқ эътиқоди ва юклатилган шахсий бурчлари билан эришилди.
Махатма Ганди (1869–1948),
Ҳинд миллий озодлик ҳаракати етакчиси

***
Пайғамбар бизга Қуръонни берди ва ҳаётимиздаги 5 та бурчни бизга юклади. Энг асосийси—ёддан чиқармайликки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! Қолган тўрттаси – 5 вақт намоз, Рамазон ойи келганда рўза тутиш ва камбағал-бечораларга марҳаматли бўлиш...

У яна жимиб қолди. Пайғамбарни эслаб, кўзи намланди. У тирик, бетоқат ва қизиққон одам бўлса-да, Муҳаммад қонунлари асосида яшашнинг уддасидан чиқа олди ...

Мен фақат Макка ҳақида орзу қиламан. Саҳрони қай тарзда босиб ўтишим, Каъбани етти бор айланиб, бир бор тавоф қилишим минг марта хаёлимда гавдаланади. Қанча-қанча одамлар билан тўқнаш келишимни ва менинг сасим ибодатчиларнинг умумий овозига уйғунлашиб кетишини бир неча бор тасаввур қилиб кўраман...
Пауло Коэльо,
Бразилиялик адиб

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219258
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98239
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47242
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45818
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24776