Ўтганларни ёд этайлик
3.5.2017 5111

  Ўтганларни эслаш динимизда хайрли амал ҳисобланади. Хусусан, миллати тинчлиги учун жон фидо қилганларни ёд олиш алоҳида аҳамиятга эга. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтанларга эҳтиром кўрсатиб, уларни яхшилик ила эслашга умматларини чақирдилар. Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:

 

           عَنِ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ 

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўтганларингизни яхши амалларини тилга олиб, ёмон амалларидан (тилингизни) тийинг», дедилар».

  Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўтганлар ҳақида мусулмон одам қандай дуо қилишини таълим бериб, шундай марҳамат қилади:

 

         {وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ}  [الحشر : 10]

 

«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар* айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!».

  Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабристон олдидан ўтганда умматларига таълим бериб, маййитлар ҳақига дуо қилишга тарғиб қилганлар. Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган

 

      عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ مَرَّ رَسُولُ اللَّهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِقُبُورِ الْمَدِينَةِ فَأَقْبَلَ عَلَيْهِمْ بِوَجْهِهِ فَقَالَ «السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ يَا أَهْلَ الْقُبُورِ يَغْفِرُ اللَّهُ لَنَا وَلَكُمْ أَنْتُمْ سَلَفُنَا وَنَحْنُ بِالأَثَرِ

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадаги қабрлар олдидан ўтдилар ва уларга юзлари билан юзланиб: «Ассалому алайкум эй қабр аҳли. Аллоҳ биз ва сизларни мағфират қилсин. Сиз биздан олдин ўтиб кетдингиз. Биз изингиздан борамиз», дедилар».

  Бошқа бир ҳадисда маййитга савоб етиб бориши учун қабри олдига иккита ҳўл новдани суқиб, бу икки ҳўл новда модомики қуримас экан, айтган тасбеҳларидан маййитга савоб етиб туришини таъкидлаганлар.

Биз ўзимизнинг дуо ва тиловатларимиз ила ўтганларни руҳини шодайлашимиз ва уларга яхшилик қилишимиз мумкин. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:

 

      عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: تُرْفَعُ لِلْمَيِّتِ بَعْدَ مَوْتِهِ دَرَجَتُهُ، فَيَقُولُ: أَيْ رَبِّ! أَيُّ شَيْءٍ هَذِهِ؟ فَيُقَالَ: وَلَدُكَ اسْتَغْفَرَ لَكَ

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ўлганидан кейин маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у:«Эй Роббим, бу нима?» дейди.«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

 

  Шундай экан, ҳар бир мўмин ўтганларни ҳақига Қуръон тиловат қилиб, дуойи хайрлар ила уларни эсласин, истиғфорлар айтиб руҳларини шод қилсин! Шунда ўтганлар олдидаги бурчини чиройли адо қилган бўлади.

 

Аллоҳ барча ўтганларимизни мағфиратига ғарқ қилиб, қабрларини нурга тўлдирсин!

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219230
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98232
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47239
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45806
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24774