Оталар насиҳатидан
26.2.2016 5134

     Ўтган улуғ зотлар, хоссатан, уламолар турмушга чиқаётган қизларига зарур ҳаётий насиҳатлар беришни муҳим деб билишган. Қизларга насиҳат қилиш фақат оналарнинг вазифаси эмас, балки оталар ҳам масъулдир. Зеро, аёлларнинг қайси фазилатларини эркаклар кўпроқ эъзозлашини оталар яхшироқ биладилар. Оталарнинг ўз қизларига берган насиҳатларидан баъзиларини сизларга ҳам тақдим этамиз:

Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб қизига бундай насиҳат қилган:

  

- Рашк қилишдан ўзингни сақла, чунки у талоқнинг калитидир; 

 


- Эрнинг кўп ғазабланишидан, уни ортиқча айблашдан сақлан, чунки булар нафратни келтириб чиқаради;


 

- Доимо сурма қўйиб юр, у зийнатларнинг энг гўзалидир; 

 

 

- Хушбўйлан. Хушбуй бўлишнинг энг яхши йўли доимо тоза сувда ювиниб юришдир. 

 

Абу Асвад Дуалий қизига айтади:

 

- Рашкдан сақлан, у талоқнинг калити. Доимо зийнатланиб юр, зийнатларнинг энг гўзали сурмадир. Хушбўйланиб юр, бунинг энг афзали доимо пок ва таҳоратли бўлиш.

 

Фарофисо ибн Аҳвас қизи Ноилани Усмон (розияллоҳу анҳу)га узатаётганида насиҳат қилиб, шундай деган:

 

- Эй, қизгинам, сен Қурайш аёлларига қўшиляпсан, улар хушбўйланишда сендан кўра устунлар. Бас, ушбу икки ўгитни ёдлаб ол:

 

- Сурмани ўзингга лозим тут;

 

- Сув билан поклан, хушбўй бўласан. Бу мисоли ёмғир тушган райхондан тарқаган хушбўй ифор кабидир.

 

Ота-оналарнинг тўғри панд-насиҳатлари ёшларнинг мустаҳкам ва бахтли оила қуришларига сабаб бўлади.

 

ТИИ 4-курс талабаси Қудратжон Ҳасанов тўплади.

 

www.muslim.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217022
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24596