Оёғида заҳари, қанотида шифоси
21.11.2017 8173

Овқатга пашша тушганда баъзилар уни эҳтиёткорлик билан олиб ташласа, таъби нозик кишилар пашша тушган овқатни ташлаб юборишни маъқул кўради. Буни қарангки, бизда шу ҳолат рўй брганда нима қилишимиз керак лигини ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилиб берган эканлар. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:

 

عن أَبي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا وَقَعَ الذُّبَابُ فِي شَرَابِ أَحَدِكُمْ فَلْيَغْمِسْهُ، ثُمَّ لِيَنْزِعْهُ، فَإِنَّ فِي إِحْدَى جَنَاحَيْهِ دَاءً وَالْأُخْرَى شِفَاءً

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингизнинг ичимлигига пашша тушса, уни ботириб олсин да, сўнг олиб ташласин, чунки унинг бир қанотида дард, бошқасида шифо бор», дедилар».

 

Ана шу ҳадис бугунги кунга келиб Австралиялик олимларнинг тадқиқотларида ўз тасдиғини топди. Шунинг учун айтилса керак-да “Ҳар бир янгилик- бу унутилган эскилик”, деб.

 

Бугунги кунда фанга 50 000дан ортиқ заҳарли ҳашарот тури маълум. Уларнинг кўпчилиги турли юқумли касалликлар ва вирусларни ташувчи ҳисобланади. Сиднейдаги Макуэри университети олимларининг оддий хонаки пашшалар устида олиб борган тадқиқотлари натижасида, пашшаларнинг фанга илгари номаълум бўлган бир ҳусусияти кашф қилинди. Яъни, пашшалар ўзлари ташиб юрган вирусга қарши зидди-заҳар (шифобахш фермент) ҳам ишлаб чиқарар экан.

 

Мазкур ҳадис ҳақиқатини тасдиқлаш учун австралиялик олимлар қатор илмий тадқиқотлар олиб бордилар. Улар бир неча ҳашоратлар: хонаки пашша, чивин ва искабтопарлар устида тажриба ўтказишди. Чунки айнан ана шу ҳашаротлар энг кўп вирус ташувчи ҳашаротлар саналади.

 

Тажриба натижасига кўра, ҳашаротлардан бир неча турдаги ижобий (шифобахш) ва салбий (касаллик қўзғатувчи) замбуруғ ва бактериялар, шунингдек, антибиотик таъсирини ҳосил қилувчи икки хил штаммадаги ачитқи ва замбуруғли микроорганизмлар ажралиши кузатилди.

 

Ижобий (шифобахш) бактериялардан бири B. Circulans юқори ва паст ҳароратга, турли химик моддалар таъсирларига ва ҳаттоки, нурланишга ҳам чидамли бўлиб, у пашшанинг ўнг қаноти устида ҳосил бўлар экан. Шундай экан, пашша ҳатто қайноқ овқат ёки сувга тушиб қолса ҳам унинг қанотидаги шифобаҳш фермент ўзининг ижобий хусусиятини йўқотмас экан.

 

Шуни ҳам айтиш лозимки, ушбу ҳашаротларнинг энг “севимли” вируслари бацилла (B. Subtilis) ва стафиллокок (S. Aureus) бактериялари экан. Улар инсонларда кўз шиллиқ қаватининг яллиғланиши ва шикастланиши, цистит, марказий нерв системаси фаолиятининг бузилишига олиб келади ва бошқа касалликларни қўзғатади. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг тез бузилишига олиб келади.

 

Пашшаларнинг қанотлари устидаги шифобахш ферментларнинг ҳосил бўлиши учун озуқа талаб қилинар экан, яъни пашшани тўлиқ сувга ёки овқатга ботирилганда пашшанинг танасига юққан овқат юқи фермент ҳосил бўлиши учун етарли бўлар экан.

 

Тажриба давомида маълум бўлдики, касаллик чақирувчи бактерияларга қарши курашувчи ферментлар қанотлардаги замбуруғ ҳужайралари суюқликка тўйинганидан сўнггина пайдо бўлади. Ҳужайралар суюқликка туйингач шишиб ёрила бошлайди ва ичидаги шифобаҳш ферментларни ташқарига чиқаради. Бундан аввалги тадқиқотларда, пашшаларнинг асосан оёқларида ва қорин соҳасида касаллик чақирувчи вируслар жойлашиши маълум бўлган эди. Шундай экан, пашша оёқлари билан овқатга келиб қўнади ва вирусни юқтиради. Биз эса уни овқатга ботириш билан қанотлари устидаги вирусни йўқ қилувчи антибиотик билан овқатни тозалаймиз.

 

Ушбу тажрибалар натижасида олимлар янги-янги антибиотикларни кашф қилишяпти. Негаки, кундан-кунга турли касалликлар пайдо бўлаяптики, Яратганнинг марҳамати билан уларнинг шифоси ўзи билан бирга ана шундай оддийгина жонзотлар орқали тушяпти. Биз эса ҳамиша Пайғамбаримиз суннатларига амал қилиб соғлом турмуш тарзини кечирсак ҳар доим соғлик ва омонликда бўламиз, иншоаллоҳ!

 

Қосимхон Бойханов тайёрлади

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218882
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98164
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45640
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750