Қочоқларнинг фарзандлари Буюк Британия ўқувчиларининг энг аълочиларидир
11.2.2018 3498

Лондоннинг Бирмингем шаҳарчасидаги «Oasis Academy Foundry» бошланғич мактаби раҳбари Эмма Жонсон ўз мактаби мисолида, қочоқ оилаларнинг фарзандлари англиялик ўқувчиларги нисбатан тиришқоқроқ ва ўзлаштириш даражаси юқорироқ эканини исботлади.

“Мактабимиздаги 220 нафар ўқувчидан 3 нафаригина Буюк Британияда туғилиб, ўсган. Яна икки нафари шу ерда катта бўлган, лекин асли бошқа мамлакатда туғилган. Қолган ўқувчиларимизнинг барчаси, қочоқ оилаларнинг фарзандларидир. Ўқувчиларнинг аксари 10-11 ёшли болалар бўлиб, уларнинг кўпчилиги мактабга илк бор қадам қўйган болажонлардир. Лекин, шунга қарамай, улар ўқиш ва ёзиш, математика ва бошқа фанларни ўз тенгқурларига нисбатан тезроқ ва яхшироқ ўзлаштирмоқдалар.

“Оазис” нинг 71 фоиз ўқувчиси 3 турдаги миллий стандарт асосидаги тест жавобини муваффақиятли топширишди. Қиёслаш учун айтиш жоизки, маҳаллий  бошланғич мактаблари ўқувчилари 61 фоизигина мазкур тестларни муваффақиятли топшира оладилар.

Албатта, бундай натижага эриши осон бўлмади. Аввал бошида мазкур тест сиовларидан 16 фоиз ўқувчигина ўта олди. Бунга сабаб, болажонлар янги шароитга, янги муҳитга мослашиш даврида эдилар. Мактаб шароитига кўникиш улар учун қийин эди. Сабаби, улар шу пайтгача тинч ўтириб дарс қилиш нималигини билишмаган. Қўпчилик ўқувчилар дарсларни тез-тез қолдирар эдилар. Чунки, қочоқларнинг муқим турар жойлари йўқ. Лекин, уларнинг ота-оналари имкон қадар мактаб билан алоқани узмасликка ҳаракат қилардилар.

Мазкур таълим маскани қочоқ боларга сифатли таълим бериш бўйича бир неча мукофотлар совриндори бўлишга улгурди. Ушбу ўқув даргоҳини бошқа бошланғич мактабларга намуна сифатида кўрсатиш мумкин. Токи, улар ҳам Сурия ва шунга ўхшаш мамлакатлардан тақдир тақозоси билан келиб қолган болаларни ўз мактаблариг қабул қилишдан қўрқмасинлар ва уларга ҳам ўз ўқувчилари қаторида таълим беришга интилсинлар”, дейди мактаб раҳбари.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217443
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24632