Миссионерлик таҳдиди
30.3.2016 5046

     Оламлар Роббиси бўлган ва Ўз каломида:

 

إِنَّ الدِّينَ عِندَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ ۗ

 

       “Албатта Аллоҳнинг наздида(мақбул) дин ислом(дини)дир”, дея марҳамат қилган Аллоҳ Таолога чексиз ҳамд сано ва Умматларга тўғри йўлни ўргатиб, уларни ҳидоятга бошлаган Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин.
       Мусулмон инсон учун энг азиз неъматлардан бири бу – Имондир. Аллоҳ қай бандага имон берган бўлса, ҳидоят йўлини кўрсатган бўлса, бу оламда унданда саодатманд киши йўқдир. Шу боис, мўмин банда Аллоҳ таоло ато етган имон неъматига шукр қилиши, уни асраб-авайлаши даркор.
      Бугунги дунё миқёсидаги глобал, долзарб муаммолардан бири МИССИОНЕРЛИК эканлиги ҳеч кимга сир эмас. У ўзининг “чиройли” ваъдаларию, қабиҳ оқибати билан барчага танилиб улгурган. Миссионерлик ҳаракатининг тарихига назар солсак, дастлаб, у милоддан аввалги 2 минг йилликда Қадимги Ҳиндистонга кириб келган Ўрта Осиёликлар томонидан асос солинган Веда динини атрофидаги минтақаларга тарғб қилиш ва тарқатиш учун олиб борилган ғоявий-сиёсий ҳаракат бўлган.
    Кейинчалик миссионерлик ҳаракати буддавийлик, яҳудийлик, христианлик каби миллий ва айрим жаҳон динларида (бундан ислом дини мустасно) ўз кўринишлари билан пайдо бўла бошлади. “Миссионерлик” сўзининг луғавий маъноси“вазифа берувчи” деган маънони билдиради.У муайян бир динга эътиқод қилувчи кишиларни турли усуллар билан бошқа бир динга ўз манфаати учун тарғиб қилувчи, даъват этувчи кишиларни тушунилади.
     Бугунги кунда миссионерликнинг замонавий кўринишлари мавжуд бўлиб, жумладан, христиан миссионерлари ўз динларини “тарғиб қилиш” мақсадида дунёнинг барча мамлакатларида турли замонавий кўринишларда ўз ғояларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқдалар.Ҳозирги пайтда христианларнинг 10 %(фоиз)ини миссионерлар ташкил этади, яъни дунё бўйича ҳар 3000 кишига 1 та миссионер тўғри келади.

 

Миссонерларнинг мақсадлари:

 

1. Сиёсий мақсади: Ривожланаётган мамлакатларнинг бошқарув тизимини қўлга киритиш.

 

2. Иқтисодий мақсади: Географик жойлашувига кўра, ер ости ва ер усти қазилма бойликлари кўп бўлган ҳудудларга эгалик қилиш.

 

3.Маънавий – ғоявиймақсади: Бошқа бир муайян динга эътиқод қилувчи инсонларни ўз динига бўлган эътиқодини сусайтириш, ўз мафкура ва ғояларини, эътиқодларини сингдириш, ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ва манқуртга айлантириш.

 

     Шу мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, улар аҳолининг қуйидаги қатламларига ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар:

 

1) Кам таъминланган оилаларга. Уларга иқтисодий фаровонлигини таъминлаш, фоизсиз, узоқ муддатли кредитлар бериш, уй-жойлар қуриб беришни таклиф қилиш орқали;

 

2) Жисмонан носоғлом кишиларга. Уларни ва оила-аъзоларини бепул даволаш,бепул дори-дармонлар билан таъминлаш, чет элларда малакалиши фокорларга даволат ишни ваъда қилиш орқали;

 

3) Ўспирин ёшларга. Бепул ва имтиёзли ўқув курслари ташкил қилиш, ҳар-хил аукционлар, хайриялар, аксиялар, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш, байрамларда бепул совғалар топшириш, чет элларда бепул ўқитишни ташкил этиш орқали;

 

4) Зиёли ўқитувчиларга. Ҳар хил нодавлат ташкилот кўринишида ўқитувчларни чет элларда бепул, грантлар асосида малакасини ошириш, ҳар хил замонавий ўқув қуроллари, компютер, ноутбук, электрондоскалар, турли дарсликлар, адабиётлар билан таъминлаш орқали;

 

5) Шифокорларга. Бунда ҳам нодавлат ташкилот кўринишида шифокорларни чет элларда бепул малакасини ошириш, замонавий тиббий асбоб ускуналарни узоқ муддатли, фоизсиз кредитларга бериш, хусусий тиббий клиникалар очиб бериш, дам олиш масканлари, санаторий ташкил этиш орқали;

 

6) Санъаткорларга. Энг замонавий мусиқий асбоб — ускуналар, овоз ёзиш студияларида бепул қўшиқларни ёзиш имкониятини яратиб бериш, яккахон концертларини уюштиришда ҳомийлик қилиш, чет элларда қўшиқларига клип олиш учун шароит яратиб бериш ва ҳомийлик қилиш орқали.

 

7) Давлат бошқаруви, қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти органларда фаолият юритувчи шахсларга. Бунда улар билим-савияси паст, шахсий манфаатини давлат, халқ манфаатидан устун қўядиган, бойлик орттиришга ўч, ўз курсисидан фойдаланиб қолмоқчи бўлган, қўштирноқ ичидаги уддабуронларни катта маблағ эвазига ўз қармоқларига илинтиришга ҳаракат қиладилар.

 

      Миссионерлик алдовига учиб, ўз динидан воз кечаётган бу каби нодонларга охиратда аламли азоб борлиги айтилган:

 

يَوْمَ تَبْيَضُّ وُجُوهٌ وَتَسْوَدُّ وُجُوهٌ ۚ فَأَمَّا الَّذِينَ اسْوَدَّتْ وُجُوهُهُمْ أَكَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ فَذُوقُوا الْعَذَابَ بِمَا كُنتُمْ تَكْفُرُون

 

    “Баъзи юзлар қораядиган ва баъзи юзлар оқарадиган кунни эсланг: юзи қорайганларга: “Имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотинг энди!”(Оли Имрон, 107)
      Миссионерларнинг вакилларидан тез таъсирини ўтказувчлари — булар ёшлардир. Чунки, балоғат ёшига етаётган ёшларда психологик беқарорлик, яъниқарорини тез-тез ўзгартириб туриш хусусияти ҳаммамизга маълум. Бу вақтда ёшлар онги мустақил шахс сифатида энди шаклланаётган бўлиб, онгида ғоявий-мафкуравий бўшлиқ пайдо бўлади.Мана шу бўшлиқни маънавий-ғоявий тўлдириш даврида миссионерлар ўз ғоя ва мафкураларни, маънавиятини, ғояларни улар онгига сингдиришига ҳаракат қилиш жараёни кучаяди. Улар имкони борича ўз мақсадларига эришиш учун бисотидаги бор нарсасини аяшмайди. Зеро, бу хусусда юртбошмиз Ислом Каримов “Юксак маънавият-енгилмас куч” асарида шундай ёзади: “…бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди.Қаерда бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади”.
        Шундай экан, бугун биз ёш авлод тарбиясига эртангги кун ворислари сифатида жиддий эътибор қаратишимиз керак.Ёшлигидан оилада соғлом маънавий-моддий турмуш тарзини яратиб беришимиз, уларнинг имкониятларини орзу-ҳавасларини яхшлик ва эзгулик учун хизмат қилишга йўналтиришимиз керак. Эртанги кун қандай бўлиши бизга, биз таълим-тарбия бераётган ёшларга боғлиқ.
       Миссионерлар инсонларга ўз ғояларини сингдириш учун бир ойда 10 соатдан 150 соатгача ишлашмоқда.Бир йил мобайнида юз миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни харажат қилмоқдалар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, миссионерлик оқими бу инсонларни ўз динидан қайтариб, турли ғоялар йўлида инсонлардан турли мақсадларни кўзловчи ҳаракатдир. Сўзимиз аввалида айтганимиз каби, мўмин инсон ўзи эътиқод қилиб турган динини турли ваъдаларга ишониб, куфрга алмаштириши – икки дунёдаги энг катта бахтсизликка сабаб бўлади, ҳаёти дунёда қилган амаллари эса ҳабата бўлиб кетади.

Алишержонова Моҳира 

ХадичаиКуброаёлқизлар ўртамахсусисломбилимюрти 3-курс талабаси 


Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217292
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24623