Мазлумга ўхшаган золим
26.10.2015 4675

     Самода содир этилган аввалги гуноҳнинг сабаби ҳасаддир. Иблис Одам алайҳиссаломга ҳасад қилиб, Аллоҳга осий бўлди, лаънат тавқи бўйнига илинди. Ерда содир этилган аввалги гуноҳ ҳам ҳасад туфайли рўй берди. Одам фарзанди Қобил укаси Ҳобилни ҳасад туфайли ўлдирди.
      Адиблардан бири айтган экан: “Ҳасадгўйдан кўра мазлумга ўхшаган золимни кўрмаганман”. Ажиб! Ўзи золим бўлсаю, яна мазлумга ўхшаса, буни қандай тушуниш мумкин?! Ҳасадгўйнинг золимлиги аниқ. Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмайди, берганига қаноат қилмайди. Бирорта таниши ёки қўшниси ё ҳамкасбидаги фазилатни тортиб олиш илинжида бор кучини сарфлайди. Бундан ортиқ зулм бўлмаса керак. Аммо айни пайтда ҳеч нарсага эришолмайди. Мана шу нуқтада унинг мазлумлигини кузатиш мумкин. Ўз дўстига нисбатан ғийбат-бўҳтонлар уюштиряпти, қўшнисининг эшигига “мағзава”лар тўкяпти, ҳамкасбининг муваффақиятини кўролмасдан, йўлини тўсяпти. Натижада эса нуқул ўзининг обрўсизланиши, соғлом доирада мавқеининг кескин пасайиши, рақибларинниг иши юришиши билан тугаяпти. Албатта, бу тескари таъсирлар ҳасадгўйнинг қалбида из қолдирмаслиги мумкин эмас. Бас, у қаттиқ сиқилади, қон босими ошади, охир-оқибат, юрагини чангаллаб қолади. Энди айтинг-чи, қай бири “мазлум”роқ: ҳасадгўй қўшнисининг ғийбат-бўҳтонларига парво қилмасдан бамайлихотир яшаётган кишими ёки тинимсиз курашиб, иззат ўрнига юрак хуружини орттирган “хаста”ми?

 

Абдурашид Зоҳид

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218801
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98147
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47170
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45623
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24744