Мавлоно ҳазратларидан бир ҳикоя
7.5.2018 2815

Ҳар нопокликдан қутқарган дўстмас

Жалолиддин Румий ҳазратлари бундай ҳикоя қиладилар: Бир замонлар ўрмонда бир сичқон яшаган экан. Бу ярамас кемирувчи бутун ўрмон аҳлининг жонига тегибди. Ҳайвонларнинг егуликларига зарар етказар, ўғирлаб кетар, тўкиб-сочиб ташлар экан. Ўрмон аҳли бир куни катта йиғилиш чақириб ўша безори сичқондан қутулиш масаласини муҳокама қилибди. Ҳар бир ҳайвон бу борада ўз фикрини сўзлабди ва ниҳоят бу ишни битиришни мушукнинг зиммасига юклаб тарқалишибди. Ўзининг тақдири мушукка топширилганини эшитган сичқон талвасага тушибди. Мушук қувлабди, сичқон қочибди ва иккаласи қувлашиб юриб бир текисликка чиқиб қолибди. Сичқон текисликка қараб қочганидан минг пушаймон бўлибди. Аммо энди кеч...сўнгги пушаймон ўзига душман эканини дарров англабди. Сичқон жон-жаҳди билан қочиб бораётиб қутулиш йўлларини ўйлайверибди. У дафъатан, далада баҳайбат бир буйволнинг ўтлаб юрганини кўриб қолибди. Сичқон ўзига ўзи: “Ана шу менинг халоскорим, девдек жуссаси бор. Бир шохласа мушукни учириб йўқ қилиб юборади”, дебди. Буйволдан нажот истаб унгаяқинлашиб борибди. Буйвол унинг жонсараклигини кўриб:

–Ҳа, нима бўлди, кичкинтой? – деб сўрабди.

Сичқон буйволга вазиятни қисқача тушунтириб, бундай дея ёлворибди:

– Ёрдамингга муҳтожман, эй ҳайвонлар паҳлавони. Ҳаётимни сақлаб қолсанг, бу яхшилингни асло унутмайман, – дебди.

Буйвол сичқонга орқасини ишорат этиб:

– Модомики, мендан ёрдам истар экансан, қуйруғимнинг остига кириб ол, шунда сени мушукдан ҳимоя қила оламан, – дебди. Сичқон унинг айтганини қилганидан сўнг у ахлат чиқариб сичқонни ахлатига кўмиб юборибди. Бу иш сичқоннинг иззат-нафсига тегибди. Аммо тирик қолиш учун ҳамма нарсага рози бўлибди. Фақат ғурурини ҳимоя қилиб ахлат орасида думини тикрайтириб олибди.

Шу чоқда буйволнинг ёнига етиб келган мушук сичқоннинг бир зумда қаёққа ғойиб бўлиб қолганига ҳайрон бўлиб, атрофга аланглаб буйвол ахлати орасида сичқоннинг думи тикрайиб турганини кўриб қолибди. Секин эмаклаб келиб сичқоннинг думидан тутиб олибди-да, уни ахлат ичидан суғуриб олиб парчалаб ташлабди.

Ҳикоямиз шу ерда тугайди. Аммо англатмоқ истаганимиз бу ҳикоя эмас, бундан олинадиган ибратдир.

Баъзи кимсалар бировларни қутқариш учун худди буйвол сичқонни қўришга урингани каби уларнинг устига ахлат отади. Баъзи кимсалар бўғзига қадар нопокликка ботганини билсалар-да, шунга рози бўлади, аммо худди  сичқонга ўхшаб иззат-нафсини поймол айламасликни ният қилиб думини кўтариб ўзини фош қилиб туради. Баъзи кимсалар борки, сўзда ва қилган ишларида яхшилик қилаётгандек кўринса-да, нопокликдан қутқарган кимсаларни ўзлари ҳалок этадилар. Айнан сичқонни мушук бурдалагани каби.

Демак, ҳар бир нопоклик отган душман, ҳар булғанчиқликдан қутқарган дўст эмас экан.

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218736
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98138
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47158
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45605
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741