Кўзни номаҳрамдан тийиш
23.8.2018 3399

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамд, Росулимиз Муҳаммад мустофога саловот ва саломлар бўлсин.

Мусулмон киши ижтимоий ҳаётда инсонлар билан мулоқотга киришар экан, ҳар бир лаҳзада Аллоҳ таолонинг буйруқларини ёдида тутиши ва риоя қилиши лозим бўлади. Қуйидаги маълумотлар кўп бора ўқилган, эшитилган бўлсада,  кундалик ҳаётимизда тадбиқи кам бўлаётганлиги учун яна бир бор эслатишни ўринли деб билдик.

 Аллоҳ таоло айтади: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир” (Нур, 30). 

Кўзни номаҳрамдан тийиш орқали мусулмон киши жуда ҳам кўп манфаъатларни топади.

 

  1. Аллоҳ таолонинг буйруғига бўйсиниш.Бу-  банданинг дунё ва охирати саодатининг омилидир. Банда учун дунё ва охиратда Робби таборак ва таолога бўйсинишдан кўра манфаъатлироқ нарса йўқ. Бахтли инсон Роббисининг амрларига бўйсунганлиги  учунгина бахтли ҳисобланади. Бахтсиз инсон Роббисинг амрларини зое қилганлиги учунгина бахтсиз ҳисобланади.
  2. Суюкли Росулимиз хабариниберган шайтоннинг  “заҳарли ўқ”и зараридан ҳимояланади. Чунки, номаҳрамга назар солишда, банданинг қалбидаги ибодат ҳаловатига ҳалокат бордир. Имом Табарий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: “Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Менданқўрқиб, у (назар)нитаркқилса, бадалигабириймонбераманки, унингҳаловатиниўзқалбидатопади”, дейилган
  3. Кўзни тийиш банданинг қалбида Аллоҳга маънавий яқинликни, У зот билан бирга бўлиш ҳиссини ҳосил қилади. Қалбни Аллоҳга боғлайди.  Назарни жилозсиз қўйиш эса қалбни тафриқага солади. Аллоҳдан узоқлаштиради. Банда учун назарни жиловсиз қўйишдан кўра зарарли нарса йўқ. Чунки у- банда билан Роббисининг ўртасини ажратворади.
  4. Кўзни тийиш қалбни бақуват қилади ва шодлантиради. Назарни жиловсиз қўйиш  эса қалбин заифлаштирида ва махзун қилади.
  5. Қалбда нур ҳосил қилади. Назарни жиловсиз қўйиш эса,қалбда зулмат ҳосил қилади.  Аллоҳ таолонинг кўзни тийишга амр қилган оятидан бир неча оятлар кейин “нур” оятини келишида ҳам балки, ана шунга нозик ишора бордир.  Яъни Роббисининг буйруқларига бўйсинган, қайтариқларидан сақланган  мўмин банданинг қалбини Аллоҳ нурлантиради..  Зеро, банданинг қалби нурланса  турли томондан унга мўл-кўл яхшиликлар келади.  Агар банданинг қалби қорайса турли томондан бало ва ёмонликлар булути қоплайди.  Киши бидъат ва залолатга берилиш, нафсу ҳавога эргашиш, саодат сабабларидан узоқлашиш, шақоват  сабаблари билан машғул бўлиш орқали қалбдаги нурни йўқотади. Қалбида нури йўқ инсон қоронғу кўчаларда тентираб йўлини йўқотган кўзи ожиз инсонга айланади.
  6. Ҳақ билан ботилни, ростгўй билан ёлғончини ўртасини ажратувчи содиқ фаросатни ҳосил қилади.  Шоҳ ибн Шужоъ Кирмоний айтадилар: киши  суннатга эргашиш билан  ташқи томонини,  давомли муроқаба билан ички томонини обод қилса, кўзини харомдан тийса, нафсини шаҳватлардан  сақласа, ҳалол ейишни одат қилса,  унинг фаросати хато қилмайди.
  7. Қалбда сабот, шижоат ва қувват ҳосил қилади. Аллоҳ таоло у банда учун манфаъатли қудрат, улуғворлик ва ҳайбат беради.  Хабарда келадики: “Нафсу-ҳавосига қарши турган кишининг соясидан шайтон қочади”.  Нафсу-ҳавога эргашиш, унинг ёмонликларига, пасткашликларига рози бўлишда бунинг аксини топасиз. Яъни, Шайтон у билан доим бирга бўлади.  Аллоҳ тало куч қудратни Ўзига итоат қилишга яқин қилди. Хорликни, маъсиятга яқин қилди. Аллоҳ айтади: “Ҳолбуки куч қудрат фақат Аллоҳники, Унинг пайғамбарлариники ва мўминларникидир.”(Мунафиқун 8-оят)ва бошқа оятда Аллоҳ айтади: “Кимки қудратни истайдиган бўлса, бас, барча қудрат Аллоҳникидир. (Ҳар бир) ёқимли сўз, Унинг ҳузури сари чиқур. Солиҳ амални эса (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтарур” яъни кимки дунёда куч қудратли бўлишни истаса,   Аллоҳга итоат қилиш ва У Зотни зикр қилиш, яхши сўзни айтиш орқали изласин. Аллоҳ айтади:“Агар (чин) мўмин бўлсангиз, ўзингиз олий (даражада) бўла туриб, (баъзи мағлубиятларингиз сабабли) сустлашмангиз ҳам, ғамгин ҳам бўлмангиз”(Оли имрон 139 оят) Аллоҳга бўйсинган кишини, Аллоҳ итоати сабабидан дўст тутади. Аллоҳнинг дўсти бўлган банда маҳзун бўлишга ҳеч асоси йўқ.  Аллоҳга осийлик қилган кишини, гуноҳи сабабидан Аллоҳ душман тутади. Гуноҳи сабабли хорликкка етади.
  8. Шайтоннинг инсон қалбига кириш йўли тўсилади.  Чунки Шайтон, инсоннинг қалбига, инсон  ёлғиз ҳолда қолганидан  кўра, ёмон назар орқали тезроқ унинг қалбига киради.  Номаҳрамнинг кўринишини унга зийнатли ва гўзал қилиб кўрсатади.  Қалб унга маҳлиё бўлади. Сўнгра унга мойил бўлади. Қалбда шаҳват олови ёнади. Сўнгра, назар солишни ўзи билан кифояланмай, номаҳрамга хитоб қилишга чорлайди.  Қалб, шариъат қоидаларини оёқ ости қилиб, ношаръий ҳаёлларга берилади. Ана шу ҳаёллар, аъзоларни ҳаракатга келтиради. Алал оқибат, Аллоҳнинг чегараси бузилади.Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар:”Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси назар солишдир. Тилнинг зиноси гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса, уни ё тасдиқлайди, ё ёлғонга чиқаради”.
  9. Кўзни тийиш орқали, қалб, солиҳ ишларва уларнинг режасини фикрлаш билан машғул бўлади. Назар жиловсиз қолиши орқали эса қалб ана шу ишлардан чалғийди.  Роббисини унутиб, ғафлатга берилади.
  10. Кўз билан қалбни боғловчи бир ришта бўлиб, бири машғул бўлган нарса билан иккинчиси ҳам банд бўлади. Бири ислоҳ бўлиши орқали, иккинчиси ҳам ислоҳ бўлади. Бири фасод бўлиши сабабли, иккинчиси ҳам фасод бўлади.  Қалб фасод бўлса, назар фасод бўлади, назар фасод бўлса қалб ҳам фасод бўлади. Бундай қалб худди ахлат ва бошқа ифлос нарсалар ташланадиган қутига ўхшайди. Жиловсиз кўз сабабли кирланган қалбга Аллоҳ назар солмайди. Ундай қалб эгаси Аллоҳни таниш, Аллоҳни севиш ва Аллоҳ сари юзланиш туйғуларидан бутунлай узоқда бўлади. Чунки, у инсоннинг қалби бу ҳис-туйғуларнинг зидди билан тўлиб тошгандир. Аллоҳ  ҳаммаларимизга тақво бериб  кўзимизни номаҳрамдан тийишимизга тавфиқ берсин.

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217646
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24651