Классик олим ва ёзувчиларнинг Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам ҳақида айтган фикрлари

Джордж Бернард Шоу (1856-1950) – британиялик ёзувчи, романнавис, драматург, Нобель мукофоти совриндори.
“Агар замонамизда Муҳаммадга ўхшаш кишини дунёни бошқаришга тайинлаш имкони бўлганда эди, у бутун дунёдаги муаммоларни бир ўзи ҳал қилиб, одамзод учун танқис бўлиб қолган тинчлик-ҳотиржамлик ҳиссини қайтаришга муваффақ бўлган бўлар эди. Мен унинг шаҳсиятини чуқур ўрганиб амин бўлдимки, у шу қадар ажойиб ҳислатлар эгасики уни – Дунё ҳалоскори, деб аталса муболаға бўлмайди. Келажак юз йилликда Англия ва Европада қайсидир дин устивор бўлиши мумкин бўлса, бунга Ислом дини муносиб, деган бўлар эдим”
Карл Маркс (1818-1883) – немис файласуфи, жамиятшунос, иқтисодчи, ёзувчи, сиёсий журналист, давлат арбоби.
“Муҳаммад христианлик ва яхудийлик дини таълимотидаги хатоликларни ҳис қилган ҳолда ўз жонини хатарга қўйиб, эътиқоддан адашганларни яккахудоликка чақириб Ерда абадий ҳаёт уруғини эка бошлади.
Унинг фақатгина инсониятнинг буюк шахси эмас, балки Илоҳий элчи ва Пайғамбар эканини ҳам тан олишимиз лозим.”
Махатма Ганди (1869-1948) – Ҳиндистон мустақиллиги раҳнамоси, ёзувчи, файласуф олим.
“Бугунги кунда миллионлаб қалбларни забт этган одамзоднинг энг буюги ким эканини билишни истадим. Амин бўлдимки, Ислом динининг дунёни забт этиши қилич кучи билан бўлган эмас, бунга Мухаммаднинг пок қалби, ўз ишига масъулияти, атрофидагилар ва издошларига садоқати, унинг жасорати, мардлиги ва Худога бўлган мукаммал иймони сабаб бўлган.
Наполеон Бонапарт (1769-1821) – Франция императори, буюк француз саркардаси ва давлат арбоби.
“Умид қиламанки, тез орада мен бутун дунёдаги илмли ва доно одамларни бир ерга тўплаб, Қуръон таълимотларига асосланган, инсонятни саодатга етакловчи энг тўғри йўл бўла олувчи ягона тизимни яратаман”.