Каъба ва олтин кесишув: Нима учун намозда Каъбага юзланамиз?
10.5.2018 2817

Ер юзида Ислом дини ва унинг арконларининг кўплаб ҳали очилмаган сирли қирралари мавжуд. Шулардан бири – Муқаддас Каъбадир. Нима учун бутун дунё мусулмонлари ҳар куни беш вақт ибодатларида Каъба томон юзланадилар? Нима учун Каъба ва унинг атрофидаги ҳудуд Ҳарам деб номланади? Шу ва шу каби саволлар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бу саволларга жавоб топиш учун олимлар жуда кўп изланиш ва илмий тадқиқотлар олиб борганлар ва олиб бормоқдалар.

Қуръондаги илмий далиллар билан шуғулланувчи олима Залула Нажжара Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларига эътибор қаратди. “Макка сувдаги кичкина қуруқ ер бўлаги эди ва дунёдаги қуруқлик шу ердан бошланган.”

Миср география фанлари доктори, Қоҳира университети профессори Ҳусайн Камолиддин ўз изланишлари натижасида, ҳақиқатдан ҳам бутун ер юзи сувдан иборат бўлган даврда Макка ягона қуруқ ер бўлган ва қолган қуруқликлар ўша ердан тарқалганини маълум қилди. Изланишлари давомида яна маълум бўлдики, Макканинг Каъба жойлашган ҳудудида Ернинг магнит маркази жойлашган экан. Олимнинг таъкидлашича, Ердаги барча магнит қутблар вақт ўтиши билан ўз жойини ўзгартиради, фақатгина Каъбадаги магнит маркази ҳеч қачон ўзгармайди. Шунинг учун Ернинг исталган нуқтасидан туриб Каъбани топиш қийин эмас. Дунёнинг исталган жойидан қарасангиз ҳам Макка йўналишидаги магнит тўлқинлари ўзгармас ҳолатда Каъбага ишора қилади.

Яна олим шуни ҳам айтиб ўтдики, Ернинг ҳақиқий магнит меридиани халқаро ўлчамларга кўра белгиланган Гринвич  шаҳри (Англия)дан эмас, айнан Маккадан ўтар экан. Чунки, Гринвич меридиани магнит қутбларнинг ўрин алмаштириши оқибатида силжиб борар экан, Каъбадан ўтган меридиан эса у ердаги магнит қутбларнинг ўзгармаслиги сабаб муқим бир жойда туради ва шу сабаб Ернинг магнит ўқи айнан муқаддас даргоҳ орқали ўтар экан.

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218885
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45641
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750