Жинлар ҳақида нималар биламиз?
14.11.2016 13438

    Жинлар ҳам худди инсонлар каби ақл ва ихтиёрга эгадирлар. Улар ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда амалга оширадилар, оила қурадилар, зурриёт орттирадилар, маълум эмоция ва ҳисстётларга эгадирлар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
    “Жаҳаннам учун жинлар ва инсонларнинг кўпчилигини яратганмиз. Уларда қалблар бор, (лекин)” улар билан англамайдилар. Уларда кўзлар бор, (лекин) улар билан кўрмайдилар. Уларда қулоқлар бор, (лекин) улар билан эшитмайдилар”.
    Уларнинг орасида худди одамлар орасида бўлгани каби Аллоҳга ишонадиганлар ва ишонмайдиганлар мавжуд. Аллоҳга имон келтирмаган жинлар баъзида инсонларга зарар етказишлари, уларни қўрқитишлари ва ҳақиқат йўлидан адаштиришлари мумкин. Яратилиш табиатига кўра улар инсонлар кўзига кўринмайдилар ва биз билан ёнма-ён ўрнашиб яшайверадилар.
    Ҳадиси шарифлардан маълум бўлишича, жинлар ҳаммомлар, ахлатхоналар, ташландиқ уйлар ва бошқа нопок жойларда яшашни хуш кўришади. Шу сабабдан ҳам ислом динида тозалик ва гигиенага алоҳида урғу берилади.
     Инсонлардан кўра анча узоқ яшовчи ривоят ва ҳикоялардан шуни хулоса қилиш мумкинки, жинлар одамлар сўзлашадиган барча тилларни билишади. Яна Аллоҳ билгувчидир.


Умида Қодирова
“Ziyo” студияси муҳаррири

 

@ziyostudiyasi

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217624
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649