Инсон саломатлиги учун фойдали 15 маҳсулот
22.4.2017 7275


   Саломатлик ҳар бир инсон учун жуда муҳим. Усиз ҳеч нарса татимайди. Чунки бирор жой оғриб турганда, кўнгилга ҳеч нарса сиғмайди. Қолаверса, саломатлиги жойида бўлган мўмин киши кундалик ибодатларни ҳам маромида адо этади.

   Саломатлигимизнинг рисоладигидек бўлиши кўп жиҳатдан биз еётган таомлар ва озиқ-овқатларга боғлиқ. Овқатланиш рациони витаминларга бой, фойдали маҳсулотларга эга бўлиши саломатлигимизни мустаҳкамлашда жуда муҳим. Шундай қилиб, мутахассислар организм учун жуда зарур ва фойдали бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқишди. Улар билан танишнинг.

1. Саримсоқпиёз – саратонга қарши ферментлар “эгаси”. Тўғралган саримсоқпиёзни истеъмолдан аввал 10 дақиқа сабр қилинг. Шунда фойдаси янада кўпаяди.

2. Авокадо ёки америка пирсеяси – Доимий яшил дарахт меваси саратонга қарши курашувчи яна бир “жангчи”. У оғиз бўшлиғида саратонга қарши курашувчи органик бирикмалар ҳосил қилади. Меванинг эти минерал ва фойдали витаминларга бой. Ундан тайёрланган пюре оддий майонез билан истъемол қилиш тавсия этилади.

3. Тўйинтирилган нон. Ичаклар бизга узоқ ва самарали хизмат қилиши керак. Бунинг учун кундалик рационга тўйинтирилган нонни киритиш зарур. Семизликка мойил ёки семиз одамлар оқ нонни тўйинтирилган қора нонга алиштириши тавсия қилинади.

4. Шўртанг пишлоқ (бринза). Бу юмшоқ пишлоқ организмни кальций ва бошқа фойдали микроэлементларга тўйинтиради.

5. Шампиньонлар (қўзиқорин тури) – Иммун тизимнинг кучайтирувчиси. Саратонга қаршилик қилувчи антиоксидантларни тўплайди. Кам каллорияли мазкур қўзиқоринлар озиш истагида юрганлар учун керакли маҳсулот.

6. Петрушка – Фойдали микроэлементлар сони бўйича “чемпион”. Унинг бир боғламида кунлик С витаминининг 70 фоизи, А витаминининг 50 фоизи ва темир моддасининг 10 фоизи мавжуд. Мазкур кўкат нафас олишни янада енгиллаштиради.

7. Ловия (фасоль) – Организм учун зарур бўлган оқсил ва тўқималарнинг макони. Консерваланган ва тузга тўйинганидан кўра, қайнатилган ловия фойдалироқ ҳисобланади.

8. Қалампир— Қизил қалапирда қондаги ортиқча инсулинни ҳайдаб чиқарувчи «капсаицин» моддаси бор. У тери остида ёғ йиғилишининг олдини олади.

9. Тофу (сояли творог) – урологик касалликлар, жумладан, простата саратонига қарши курашади. Одам организми учун фойдаси катта бўлган маҳсулотлардан бири.

10. Қатиқ – Ошқозоннинг ўз меъёрида, яхши ишлашига кўмаклашади. Кам каллорияли бу маҳсулот очликни тез қондиради.

11. Цедра (лимон ёки апельсин қобиғи ва шу қобиқдан тайёрланган зиравор) тери учун кони фойда ва у саратондан ҳимоя қилади. Ҳафтасига бир марта бир ош қошиқдан истеъмол қилиш кифоя.

12. Ялпиз—у нафас олишни енгиллаштиради. Шунингдек, у А витаминларига бой ўсимлик саналади.

13. Жамбил-райҳон—уларнинг бир қошиғида олманикидан кўпроқ антиоксидантлар бор. Соус ва салатларга қўшиб истеъмол қилиш иштаҳани очади.

Мундоқ олиб қаралса, рационда мукаммал бўлмаса-да, юқорида саналган маҳсулотлар бор. Аммо унинг доимий мавжуд бўлишига ва истеъмол ҳам ана шу тамойил асосида кечишига ҳаракат қилсангиз, доим соғлом, кўнгил хотиржам, ибодатлар ҳам рисоладигидек бўлади.

 

   М.Мирзажонов тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217358
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24629