“Илм кўтарилмасидан уни ўрганинглар”
9.11.2015 4618

    Олимлардан бири айтади: «Илмни бой берган киши нимага эришдию, илмга етишган киши нимани йўқотди?!»
   Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: «Кимга Қуръон илми берилган бўлсаю, бошқа одамни ўзидагидан яхшироқ нарсага эга деб билса, Аллоҳ таоло улуғлаган Қуръонни камситган бўлади».
    Фатҳ Мусалий: «Касалга обу таом берилмаса, ўладими?» деб сўрадилар. Атрофдагилар: «Ҳа, ўлади», дейишди. Айтдилар: «Қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, ўлади».
    Дарҳақиқат, шайх Мусалий рост гапирдилар. Зеро, жасаднинг озиғи таом бўлганидек, қалбнинг озиғи ва ҳаёти манбаи илму ҳикматдир. Ким илмни бой берган бўлса, унинг қалби касалдир, у қалб ўлимга маҳкум, лекин ўзи сезмайди. Жарроҳ тиғини бемор кучли қўрқинч туфайли сезмагани каби, қалбнинг ҳам дунёга муҳаббат қўйиши ва у билан машғул бўлиб қолиши ундаги сезги ва қобилиятни йўқ қилади. Қачонки ўлим етиб, дунё машаққатлари устидан тушган пайтда ўзини ўзи ҳалок қилганини ҳис этади, қаттиқ ҳасрат-надомат чекади, лекин у фойда бермайди. Бу ҳолат мастга мастлик пайтида, қўрққан кишига хавф-хатар вақтида етган жароҳат аламини ўзига келганда ва хавф узоқ бўлганда сезгани кабидир. Пардалар кўтариладиган кунда Аллоҳнинг ўзи паноҳ берсин. Инсонлар уйқудадирлар, ўлганда уйғонадилар.
     Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: «Олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қони билан ўлчанади. Шунда олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қонидан оғир келади».
    Ибн Масъуд (р.а.) айтадилар: «Илм кўтарилмасидан уни ўрганинглар. Илм олимларнинг вафоти туфайли кўтарилади. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар (қиёмат кунида) олимларга берилган каромат-даражаларни кўриб: «Кошки бизни ҳам Аллоҳ олим қилиб тирилтирса», деб орзу қиладилар. Зеро, ҳеч ким олим бўлиб туғилмайди. Илм ўрганиш, таълим олиш билан эгалланади».





Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумид-дин” китобидан

 

 

www.qadriyat.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217110
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608