ҲАЙИТ – ХУРСАНДЧИЛИК БАЙРАМИ
22.9.2015 4786

    Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматга Исломнинг икки улуғ байрами хабарини берганлар: “Аллоҳ таоло сизлар нишонлайдиган бу (жоҳилиятдан қолган) икки байрам ўрнига янада хайрлироғини – Рамазон ва Қурбон байрамларини ҳадя этди” (Абу Довуд ривояти). Юртимиз мусулмонлари ҳам бу байрамларни файзли, шукуҳли кун сифатида кенг нишонлайдилар. Мамлакат Президенти фармонига кўра икки ҳайит дам олиш кунига айлантирилгани ҳам уларга ўзгача мазмун бахш этади.
   Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) суннатларига мувофиқ байрам кунларида мўминлик ахлоқига хос бўлган мусулмонлар билан саломлашиш, дийдорлашиш, бир-бирларини қутлаш, меҳр-оқибат ва саховат кўрсатиш каби фазилатлар ёрқинроқ намоён бўлади.
   Ҳайит хурсандчилик кунидир. Ҳайит намозидан сўнг ота-она ва фарзандларга совға улашиб, уларни қувонтириш, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиш, уларга ҳадя бериб қалбларига сурур бағишлаш динимиз тарғиб қилган амаллардандир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳайит кунида аёлларига сирға, узук ва бошқа нарсалар ҳадя қилганлар.
     Ҳайит байрамдир. У куни динимизда мубоҳ саналган, кўнгилни кўтарадиган барча ишларни қилиш билан қалбга ором бериш керак.
   Расули акрамдан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кишиларга хайру саховат кўрсатиш бобида ўнлаб ҳадиси шариф ворид бўлган: “Бир-бирларингиздан алоқангизни узманг, бир-бирларингиздан юз ўгирманг, бир-бирингизга ҳасад қилманг, Аллоҳнинг яхши оға-ини бандаларидан бўлинг” (Имом Термизий ривояти); “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қариндошлари билан алоқани боғласин” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти); “Мўмин киши ўзи тўқ бўла туриб, қўшнисини оч қўймайди” (Имом Аҳмад ривояти).
     Баъзи жойларда ҳайит кунлари исрофгарчиликка сабаб бўладиган турли маросимлар ўтказиш ёмон анъанага айланиб қолган. Бу шариатимизда йўқ. Яқинлари вафот этган хонадонлардаги, никоҳ тўйлари ўтган оилалардаги “янги ҳайит”, “ҳайит йўқлови” каби маросимлар бидъатдан бошқа нарса эмас. Бу ҳақда аввалроқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси алоҳида фатво чиқаргани ҳам маълум. Ана шундай исрофгарчиликлар, хурсандчилик байрамини аза ва йиғи-сиғига айлантиришлар мусулмонларга муносиб эмас. Унга кетадиган маблағларни ва неъматларни муҳтожларга, фақир-мискинларга, етим-есир, бева-бечораларга тарқатишдан хайрлироқ иш бўлмаса керак!
    Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамларидир. Уни шариат талабларига мувофиқ, йиғи-сиғисиз, хурсандчилик билан, хуш кайфиятда ўтказиш мусулмонга ярашиқли ва мақталган амаллардандир. 

     Ҳайит муборак бўлсин!

 

 

 

 

www.muslim.uz  

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217759
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24661