ФАРЗДАН КЕЙИНГИ ЭНГ АФЗАЛ АМАЛ
3.2.2018 2980

Амаллар кўп. Уларга бериладиган савобларнинг даражаси амалга қараб белгиланади. Энг савоби кўп амал бу фарз ҳисобланса, бошқаларга яхшилик улашиш ундан кейинги ўринда турадиган улуғ ибодатдир!

 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида бошқаларга қилинадиган яхшиликни фарздан кейинги ўринда туришини баён қилиб шундай дедилар:


إنَّ أحَبَّ الأعْمَالِ إلَى اللهِ بَعْدَ الْفَرَائِضِ إدْخَالُ السُّرُورِ عَلَى الْمُسْلِمِ



«Фарзларни адо қилишдан кейинги ўринда турадиган Аллоҳга энг суюкли бўлган амал бу мусулмонинг қалбига хурсандчиликни киритишдир».

 

Шунинг учун Шайх Абдуллоҳ Ҳошим раҳматуллоҳи алайҳ қозиликдан келган маошнинг тенг ярмига ширинлик сотиб  олиб  ўзлари билан олиб юрар ва ҳар доим учратга болага ширинликдан бериб уни хурсанд қилар эдилар.

 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқаларга яхшилик қилишни динимиздаги улкан ибодатдан ҳам юқори қўйдилар. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:


وَلَئِنْ أَمْشِي مَعَ أَخٍ لِي فِي حَاجَةٍ أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَعْتَكِفَ فِي هَذَا الْمَسْجِدِ شَهْرًا فِي مَسْجِدِ الْمَدِينَةِ



«Бир биродарим билан бирор ҳожати юзасидан бирга пиёда юришим мен учун мана бу масжидда ‒ яъни Мадина масжидида ‒ бир ой эътикоф ўтиришимидан суюклидир».

 

Ушбу ҳадис ҳар бир инсонни бошқаларга яхшилик қилишга ундовчи энг кучли ҳадис ҳисобланади.

 

Ўйлаб кўринг рўза, эътикоф, масжидун набавий тарозининг бир палласида, бир одамнинг ҳожатини чиқариш учун саъй ҳаракат қилиш бир палласида.

 

Қисса:

 

Бир одамни биламан. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган одамнинг ҳаммасини хизматини қиладилар. Шу даражада хизмат қиладиларки, уйларида 12 яшар болалари ҳам гоҳида у кишига иш буюриб туради. Энг қизиғи бировни хизматини қилишдан малолланмайдилар. Аксинчa хурсанд бўладилар.

 

Бир куни у кишини тўхтатиб бу одатлари ҳақида сўраганимда:

 

«Бировнинг хизматини қилсам ва ҳожатини чиқарсам Масжиди Набавийда эътикоф туришдан кўпроқ савоб оламан.Шу ҳақидаги ҳадисни эшитганимдан буён мана шу хайрли ишга қасд қилганман», дедилар.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217249
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24617