Фақат намоз...
1.8.2015 5006

     Намознинг тушунтириб бўлмас лаззати бор. Уни бошқага ҳис қилдиришга уриниш умрида кокос емаган кишига унинг таъмини англатишга ҳаракат қилиш билан баробар. Қолаверса, ибодат лаззатини ҳар ким ўзича туяди...
    Хоҳ намознинг ичида, хоҳ намоздан ташқарида бўлсин, мўминнинг қалби уйғоқ турмоғи лозим. Айниқса, бу уйғоқлик даражаси намозда юксак бўлиши керак. Намозни шундай қоим қилиш керакки, қалб тўйиб бўлмас лаззатни ҳис қилсин. Қўрқув билан туриш, умид ила эгилиш, дона-дона қироат, роҳатга бурканган сажда...
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Айюб Ансорийга: “Намозингни видолашаётган одамнинг намозидек адо эт”, дея ўгит берган эдилар. Демак, ҳар бир ракъат намоз “бу менинг охирги ибодатим бўлиши мумкин”, деган мулоҳаза ила адо қилиниши керак.
     Намоз шундай амалки, уни Пайғамбаримиз ўргатганларидан ўзгачароқ адо этиб бўлмайди, бирор рукнига бепарво бўлинмайди, таъкидланганидан бошқачароқ бажарилмайди. Акс ҳолда, инсон инсонлик суратини йўқотади. Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам руку ва саждадан имомдан олдин бош кўтарганларнинг каллалари эшакнинг калласига айланиб қолишидан огоҳлантирганлар. Саждани шошиб тез бажаришни эса, қарғанинг дон чўқишига ўхшатганлар. Саждада тирсакни ерга тўшаб олишни итнинг ётишига қиёслаганлар. Саждага кетаётиб тиззадан аввал қўлни ерга қўйишни эса, туянинг чўкишига менгзаганлар. Хуллас, инсон том маънода инсон бўлмоғи учун ибодатни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек бажармоғи лозим.
    Ҳа, намоз дунё ҳаётида амалга ошириладиган ишларнинг энг гўзалидир ва шундай бўлиб қолмоғи лозим. Ҳаётнинг энг тотли лаҳзалари ҳам намозга алоқадор бўлиши керак. Ахир у бизнинг меърожимиз, машаққатлар пайтида қалбимизга сакинат-ором, кенгликда тўғри йўл, Аллоҳнинг жамоли, розилиги сари нарвон, жаннатда даража... Шундай экан, намоз, фақат намоз...

Абдулҳамид Зайриев

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217080
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24600