Фахр туйғусини ҳис қилдим
17.3.2016 4684

     Умра – 2016 йил мавсуми айни қизғин паллада бормоқда. Зиёратчиларимиз ушбу ибодатни адо этиб бўлиб, эндиликда ўз таассуротлари билан ўртоқлашмоқдалар. Шундай зиёратчилардан бири Тошкент шаҳри 14-гуруҳидан Назарбеков Олим ўз таассуротларини қуйидагича баён этди:
    “Яратган эгамга чексиз шукроналар бўлсинки, менинг насибамни шундай улуғ шаҳарларга ва улкан ибодатни бажаришга қўшди. Мен бу ерда бўлиб, жуда ҳам катта таассуротларга эга бўлдим. Мадинадаги Пайғамбар (с.а.в.)нинг қабрлари, Ухуд тоғини зиёрат қилдим, Маккадаги Аллоҳнинг уйи, Мино, Арафот, Муздалифа каби муқаддас жойларни ҳам зиёрат қилдим ҳамда тоату ибодатлар билан машғул бўлдим. Бу ҳам бўлса Парвардигорнинг бизга берган улкан инояти ҳамда юртимизда биз фуқарорларга берилган кенг имкониятлар натижасидир. Ўтган кунлар ичида бирор маротаба ҳам ўз она юртимни эсдан чиқармадим. Қайси жойда бўлмайин ватанимнинг байроғини кўрсам ичимда фахр, қувонч туйғуси пайдо бўлди. Меҳмонхонамизда, ажратилган автобусларнинг барчасида “Ўзбекистон” ёзуви ва мустақил диёримнинг байроғи бор, барча ҳамюртларим кўча-кўйда уларга тикилган махсус кийимларда юришади. Меҳмонхонамиз Ҳарами шарифга яқин бўлсада биз зиёрачилар хавфсизлигини таъминлаб ишчи гуруҳлари томонидан туну кун 24 соат мобайнида қатнайдиган автобуслар ажратилган.
      Дунёнинг кўплаб далатларида бўлган бўлсамда ҳеч бир жойда менинг мамлакатим сингари ўз фуқароларини муҳофаза қилинишини кузатмадим. Хусусан, меҳмонхонамизда барча шароитлар яратилган бўлиб, мен каби зиёратчиларга озода, кенг ва шинам хоналар ажратилган, қўли ширин ошпазларимиз ўзларнинг ширин ва тансиқ таомлари билан юртимизни ҳар лаҳзада эслатиб турадилар, малакали шифокорлар томонидан бизнинг соғлигимиз доимий кузатув ва назоратга олинган. Қаерда “Ўзбекистон” ёзуви ва байроғини кўрсам юрагим хапқириб, фаҳр туйғусини ҳис қиламан. Яратилган бундай шароитлардан ва имкониятлардан ибодат ва зиёратларимда ўзимни анчайин хотиржам сезаман, ҳеч қандай қўрқув ва хавотир хисси ўзига дом қила олмайди.
      Хуллас, сафаримиз якунлангани сари мен гўзал Ватаним, маҳаллам, оилам ва яқинларимни қаттиқ севишимни англаб етмоқдаман. Менинг бу зиёратим ибодатга тўла бўлиши билан бир қаторда яратилган шароитлар учун Ўзбекистоним ва муҳтарам Президентим билан фахрланишимни менга билдирди. Ушбу сафарим менинг хотирамда бир умр қолади.

 

Ҳурмат билан, Тошкент-14 гуруҳ зиёратчиси
Назарбеков Олим,66 ёш

 

www.religions.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218883
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98164
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45640
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750