Энг катта дард ва унинг давоси
7.10.2015 4626

    Имон нурининг заифлиги бизнинг энг катта дардимиздир. Шу туфайли мусулмончилигимизда кўп нохуш ҳолатлар юзага келмоқда. Миллатнинг заифлиги, моддий ва маънавий жабҳаларда инқироз, бошқаларга кўр-кўрона эргашиш каби ишларнинг илдизи айни эътиқод сустлигига бориб тақалади.
Қуйида бу дарднинг белги-кўринишлари, уни келтириб чиқарадиган сабаблар ва муолажа йўллари ҳақида қисқача маълумотлар берамиз. Зора, нафсларимиз касаллигини англаб, ундан қулутиш ҳаракатига тушса.

 

Имон нурини заифлаштирувчи омиллар 

 


1. Имоний муҳитдан четлашиш.
2. Солиҳ пешволардан узоқлашиш.
3. Шаръий илмга эътиборсизлик.
4. Гуноҳкорлар даврасига кириш.
5. Дунёга ҳавас қўйиш.
6. Мусулмонлар жамоасидан узоқлашиш.
7. Диний-маърифий адабиётларни мутолаа қилмаслик...

 

Эътиқод заифлиги аломатлари 

 


1. Ҳаромга қўл уриш.
2. Дилнинг қотиши.
3. Ибодатларда сусткашлик.
4. Феъли торлик, зиқналик.
5. Қуръони каримни ўқиб таъсирланмаслик.
6. Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш.
7. Ҳаром ишларни кўрганда ғазабланмаслик.
8. Макруҳ амаллардан сақланмаслик.
9. Кичик кўринган савобли ишларга бепарво бўлиш.
10. Биродарларига етган азият-мусибатларга қайғурмаслик.
11. Дини, диндошлари олдидаги масъулиятини ҳис этмаслик.
12. Мусибатларга сабр қилмаслик.
13. Роҳат-фароғатга ортиқча эътибор бериш.

     Нафсида мана шу ҳолатлардан баъзиларини топган киши ўнгланиш сари қадам қўймаса, бориб-бориб, куфр тўрига илиниб қолиши мумкин.

 

Имон заифлигини муолажа қилиш 

 


1. Қуръон маъноларини тадаббур қилиш.
2. Аллоҳ таолонинг буюклигини фикр этиш.
3. Шаръий илмларни ўрганиш.
4. Солиҳ амаллар қилишга шошилиш.
5. Эзгу ишларда жиддият билан бардавом бўлиш.
6. Ибодатлар Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид этиш билан бирга, қабул бўлмаслиги мумкинлигидан ҳам хавфсираш.
7. Хунук оқибатдан қўрқиш.
8. Ўлимни кўп эслаш.
9. Охират ишларини кўп ўйлаш.
10. Аллоҳнинг оят-мўъжизалари ҳақида тафаккур қилиш.
11. Аллоҳга тавба-тазарру этиш.
12. Орзу-ҳавасни камайтириш.
13. Аллоҳ учун яхши кўриш ва ёмон кўриш.
14. Камтар бўлиш.

    Эътиқоди сустлашиб қолган одам дастлаб бу ишларни бажаришга қийналади. Бажара бошлаганида ҳам, давомли бўлиш, маҳкам туриш оғир кечади. Аммо сабр-матонат билан, Аллоҳдан тавфиқу ҳидоят сўраб, жидду жаҳд қилса, иншааллоҳ, имон нури зиёдалашиб, ҳақ йўлга тушиб кетади.

 

 

Раҳматуллоҳ Дониёр тайёрлади

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218995
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98188
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47201
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45693
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24759