ДОИМ ИСТИҒФОР АЙТИШНИНГ ФОЙДАСИ
7.6.2017 15807

Қисса:
Бир куни Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ шаҳарларидан узоқроқ бўлган маҳалла масжидида хуфтон намозидан кейин тунаб қолмоқчи бўлдилар. У пайтлар ҳозирги кундакидек телевизор йўқ. Масжид қавми Аҳмад ибн Ҳанбални танимайди. У кишини масжидда тунаб қолишларига кўнишмади. Ярим тун уйга боролмайдилар. Йўл узоқ. Шунда масжид олдидаги новвойдан илтимос қилиб, новвойхонада бомдодгача тунаб қолишга рухсат сўрадилар.  Новвой рози бўлди.                                                                  

 

 Аҳмад ибн Ҳанбал новвойнинг хамир олиб нон ёпишини кузатдилар. Новвой доим нафсини тергаб турадиган ва нафсини поклашга қаттиқ эътибор берадиган солиҳ банда эди. У хамир олиб нон ёпгунга қадар истиғфор айтишдан тўхтамади. Буни кўриб Аҳмад ибн Ҳанбал новвойга:

 

وَهَلْ وَجَدْتَ نَتَائِجَ أعْمَالِكَ هَذِهِ؟

 

«Мана шу ишингнинг самарасини кўрдингми?», дедилар. У:

 

مَا دَعَوْتُ دَعْوَةً إلَّا وَاسْتَجَابَهَا اللهُ لِي، مَا عَدَا دَعْوَةً وَاحِدَةً

 

«Ҳа! Доим нафсимни тергаб истиғфор айтиб юришимнинг самарасини кўрдим. Мен Аллоҳга қайси дуони қилган бўлсам ҳаммасини ижобат қилди фақат битта дуо ижобат бўлмади», деди. Аҳмад ибн Ҳанбал: «Ижобат бўлмай қолган дуо қандай дуо?», деб сўрадилар. Новвой:

 

رُؤْيَةُ الإمَامِ أحْمَدَ بْنَ حَنْبَلَ

 

«Аҳмад ибн Ҳанбал билан учраштиришини сўраганман. Лекин ижобат бўлмади», деди. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал кулиб: «Дуонг ижобат бўлди ўғлим. Мен ўша Аҳмад ибн Ҳанбалман», деган эканлар.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219273
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98242
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47246
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45822
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24778