Аллоҳнинг ҳикматини тадаббур қилиб кўрайлик
17.3.2017 4538

   Аллоҳнинг ҳикматини тадаббур қилиб кўрайликМаросим ва тўйларда маъруза қилганда: «Ғийбат қилманг. Ғийбат ҳаром. Чақимчилик қилманг! Чақимчилик ҳаром. Гап ташиманг!», деймиз. Орамиздан бирор киши «Нима учун динимизда ғийбат ҳаром қилинган, нима учун чақимчиликдан қайтарилган», деб ўйлаб кўрганмизми?

   Аллоҳнинг «Ҳаким» деган сифати бор. Яъни барча ишида ҳикмат соҳиби, бирор ишини ҳикматсиз қилмайди, дегани.

   Ғийбатни ҳаром қилинишининг энг катта ҳикмати:

   Аллоҳ бандаларини яратди. Олимул ғуюб бўлган Аллоҳ бандаларининг феъл-атворларини, нималар қилишини ҳаммасини билади. Улар яқин дўстлари, танишлари ва қариндошларидан айри қолганда қиладиган камчиликлари бор. Аллоҳ уларни ҳам билади. Раҳмати ғазабидан устун бўлган Зот ўз фазлу карами ила мана шу айбларимиз, хато ва камчиликларимизни бир-биримиздан яширди. Оилангиз даврасида қиладиган хатоларингизни дўстларингиздан яшириб қўйди, дўстларингиз даврасида қиладиган хато ва камчилигингизни бошқа инсонлардан яширди.
 

  Агар Аллоҳ мана шу хатоларимизни бир-биримиздан яшириб қўймаганида, ҳозир ер юзида, дўст, қариндош, қондош, биродар, ағайни, ака-ука ва ҳатто эр-хотин деган терминлар йўқ бўлиб кетарди. Чунки инсонни табиати шунақа хатокор ва айбли одамдан нафратланиш туйғуси бор ҳар биримизда. Буни яхши билган зот айбларимизни бир-биримиздан яшириб қўйди.
 

  Энди ғийбатчи ва чақимчи нима қилади? Мана шу айбларни ошкор қилади, сизнинг қилган хатойингизни кўрса дарҳол бошқаларга етказади. Ҳатто баъзи нодонлар ижтимоий тармоққа қўйиб ҳаммага тарқатади. Демак қайсидир маънода ғийбатчи ва чақимчи Аллоҳнинг тузиб қўйган тизимига қарши чиққан бўлади.

  Мана шунинг учун ғийбат ҳаром қилинган. Демак дўстликни, аҳилликни, бирдамликни, қариндош уруғчиликни, меҳр оқибатни кетказишга ва орамиздан кўтарилиб кетишига сабаб бўладиган ғийбат ва чақимчиликни ҳаром қилган зот бу иши билан биздан нимани истаяпти? У биздан аҳил, иноқ, дўст, ҳамжиҳат бўлиб яшашимизни истаяпти. Шунинг учун бу туйғуларнинг кушандаси бўлган барча омилларни ҳаром қилди.

 

  ОДИЛХОН қори ЮНУСХОН ЎҒЛИ

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217591
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24645