АКСА УРИШ ВА УНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ ОДОБЛАРИ
17.7.2017 18509

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло акса урганни яхши кўради, эснаганни ёқтирмайди. Сизлардан бирортангиз акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса, уни эшитган ҳар бир мусулмон: «Ярҳамукаллоҳ» дейиши лозим бўлади. Эснаш эса шайтондандир. Сизлардан бирортангиз эснак келганда имкони борича уни қайтарсин. Чунки сизлардан бирингиз эснаса, шайтон унинг устидан кулади». Бир ривоятда: «Сизлардан бирингиз (эснаб) «А-а-а-ҳҳ» деса шайтон ундан кулади» (Муттафақун алайҳ).

 

Акса уришни яхши кўрилишига сабаб, у фаоллик ва оч ҳолатдан юзага келади. Эснаш эса тўқлик ва дангасалик оқибатидан юзага келади.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирингиз акса урса: «Алҳамду лиллаҳ» (Аллоҳга ҳамд бўлсин), десин, шунда биродари ёки ҳамроҳи унга: «Ярҳамукаллоҳ» (Сенга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин), десин. «Ярҳамукаллоҳ» деса у: «Яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу болакум» (Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ҳолингизни ислоҳ қилсин», деб жавоб қайтарсин» (Имом Бухорий ривояти).

 

Акса урганда «Алҳамдулиллаҳ» деб Аллоҳга ҳамд айтишнинг ҳикматларидан бири шуки, инсон юзида еттита сув тўплагувчи халтачалар бўлиб, акса урмасдан юрса, ўша халтачалар сув тўплаб қолар экан, натижада ўша сувларни шипирис ёрдамида чиқариб ташланар экан. Аллоҳнинг фазли билан инсон аксирса ўша халтачадаги сувлар акса уриш натижасида чиқиб кетар экан( «Суннатдаги илмий мўжизалар академияси» нинг қарори)

 

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: «Сизлардан бирингиз акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, унга ташмит (ярҳамукаллоҳ) айтинглар. Аллоҳга ҳамд айтмаса, унга ташмит айтманглар» (Имом Муслим ривояти).

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам акса урсалар юзларини қўллари ё кийимлари билан тўсар ва шу билан овозларини пасайтирар эдилар (Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).

 

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки марта аксирган кишининг «Алҳамдулиллаҳ» деганига икки марта «Ярҳамукаллоҳ» дедилар. Ҳалиги киши учинчи марта аксириб «Алҳамдулиллаҳ» деган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу шамолаган экан», деб «Ярҳамукаллоҳ» демадилар».

 

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида икки киши акса урди. Уларнинг бирига жавоб қайтардилар. Иккинчисига жавоб қайтармадилар. Ҳалиги жавоб қайтарилмаган киши: «Фалон киши акса урувди, жавоб қайтардингиз. Мен акса урсам, жавоб қайтармадингиз», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу «Алҳамдулиллаҳи», деди. Сен «Алҳамдулиллаҳ», демадинг», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Уламолар акса уриш тўғрисидаги ҳадисларни барчасини ўрганиб акса уришнинг қуйидаги одобларини санаб чиққанлар:

  1. Акса урувчи юзини қўли ё кийими билан тўсиши
  2. Акса урганда имкон борича овозини пасайтириши
  3. Акса ураётганда ўнг ёки чап томонга қараб акса урмайди. Чунки икки томонидаги одамга азият бериб қўйиши мумкин.
  4. Акса урган одам баланд овозда «Алҳамдулиллаҳ» деб Аллоҳга ҳамд айтиши
  5. Акса урувчининг Аллоҳга ҳамд айтганини эшитган ҳар бир одам унга «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб бериши
  6. «Ярҳамукаллоҳ» дейишда мусулмонларни ўзаро бирлаштирувчи ва муҳаббат пайдо қилувчи туйғу борлиги
  7. Акса уриб «Алҳамдулиллаҳ» демаган одамга «Ярҳамукаллоҳ» дейилмаслиги.
  8. Жума хутбаси пайтида акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб бериш макруҳлиги.
  9. Ҳожатхонада туриб акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб бериш мумкинмаслиги
  10. Намозда туриб акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб берса намози бузилиши
  11. Икки мартадан кўп аксирган одам касаллиги туфайли аксираётган бўлиши мумкинлиги учун унга «Алҳамдулиллаҳ»  деган тақдирда ҳам «Ярҳамукаллоҳ» деб жавоб қайтармаса гуноҳ бўлмаслиги.

 

 

      Одилхон қори Юнусхон ўғли

 

 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217841
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 97982
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47005
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 44872
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24671