Ҳаётнинг мазмуни – меҳр-мурувват
24.11.2017 7989

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

 

Ислом дини – барча самовий динлари қатори Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло юборган муқаддас диндир. Қуръони карим эса бандаларга туширилган охирги китоб. Исломда Аллоҳ таоло ўз бандаларининг бир-бирига ва атроф-муҳитга қандай муомала ва муносабатда бўлиши кераклигини аниқ, равшан кўрсатиб берган.

 

Қуръони карим инсонни доимо меҳр-мурувватли бўлишга ундайди. Ҳатто киши уй ҳайвонларига нисбатан ҳам меҳрсиз бўлиши мумкин эмас. Масалан, уйда мол, қўй ёки бирорта паррандани сўйиш лозим бўлиб қолди. Хўш, бунда инсон қандай йўл тутмоғи керак? Меҳр-шафқатни ана шу лаҳзаларда ҳам унутмаслик лозим. Сўйиладиган жонлиқнинг кўз олдида пичоқни кайрамаслик ёки қўпол ҳаракатлар қилиб уни суйишга тайёрламаслик шарт. Чунки жонивор ҳам Аллоҳнинг махлуқи.

 

Инсон Аллоҳнинг ердаги халифасидир. Шундай экан, заминдаги барча нарсалар ана шу олий махлуқ – инсон учун яратилган. Буни унутмаслик лозим.

 

Ислом кишиларни бир-бирига нисбатан меҳр-шафқатли бўлишга чақириш баробаридадинидан, миллатидан қатъи назар ўзаро ҳурмат-эҳтиромбилан муносабатда бўлишга амр этади.  

 

Ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам саҳобалари билан ўтирганларида бир тўда киши­лар тобут кўтариб ўтадилар. У зот марҳумнинг ҳурмати учун ўринларидан турадилар. Шунда саҳобалардан бири: «Ё Расулуллоҳ ахир бу яҳудий, мусулмонларнинг душмани-ку?»  дейди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалам ўша саҳобага қараб: «У ҳам инсон», дея жавоб қиладилар. Шу воқеадан кейин барча саҳобалар ғайридинларга нисбатан янада хушмуомалалик билан муносабатда бўлдилар.

 

Яна бир ривоятда таъкидланишича, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу кекса яҳудийни учратиб колиб, ундан: «Сен кимсан?»  дея сўради. Унинг зиммийлигини эшитгач,  «Биз сизни қаровсиз, оч-наҳор қолдирмаймиз», деб унга ўз ғазнадан миқдорда нафақа тайинлатди.

 

Исломни Аллоҳ таоло буткул инсоният учун дин сифатида туширганидан буён неча аср ўтса-да унинг шакл-шамойили ўзгаргани йўқ. Аксинча, ер юзида яшаётган инсонларнинг феъли, хулқ-атвори ўзгариб кетди. Аксарият инсонлар бугун ўз дини нима эканини, мукаддас Қуръони каримда нималарга даъват қилингани ҳақида ҳеч нарса билмайди. Бугун ижтимоий ҳаётимизда бошимизга тушаётган ташвишларнинг асл илдизи эътиқодимиз сустлашиб, меҳр-мурувватсиз бўлиб қолганимиз сабабидандир.

 

Инсоният учун энг муҳим бўлган қадриятлардан меҳр-мурувват, инсонпарварлик фазилатлари дунёдаги барча миллатлар учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ато этган неъматдир. Нафақат, Ислом дини аввалги самовий динларда ҳам Аллоҳ таолонинг ҳидоят йўли рад қилинмайди. Дунё тараққиёти қай йўсинда боришидан қатъи назар, меҳр-шафқат, ўзаро тотувлик – ҳаётнинг асоси бўлиб қолаверади.

 

 

Шарофуддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги “Абу Ҳурайра” жоме масжиди имом-хатиби

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218886
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45645
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750