Абул Баракот ан-Насафий
29.4.2016 6246

    Тарихга назар ташлар эканмиз, диёримизда етишиб чиққан олимлар ўзларининг қимматбаҳо асарлари ва тенги йўқ китоблари билан илмнинг деярли ҳар бир соҳаси ривожига ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшганлар десак, муболаға бўлмайди. Айниқса, тафсир, ҳадис, ақоид, усулул фиқҳ ва фиқҳ соҳалари ривожиланишида хизмат қилган етук ислом алломаларининг бой илмий-маънавий мероси бугун ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Бундай уламолар нафақaт ўз диёримизда, балки бутун дунёда шуҳрат қозондилар ва ўзларининг бебаҳо мерослари билан тарихда ўчмас из қолдирдилар. Шундай экан, бугунги кунда ана шундай уламоларнинг ҳаёти, фаолияти, асарларини тадқиқ қилиш ва уларнинг моҳиятини очиб бериш муҳим ишлардандир. Анашундай олимлардан бири Ҳофиз ад-Дин Абул Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд ан-Насафий(ваф.701/1301)дир. Олимнинг қачон туғилгани маълум эмас. Вафоти тўғрисидаги сана эса деярли барча табақот китобларда бир ҳил кўрсатилган. Ёшлик даври илм олиш истагида илм марказлари бўлган шаҳарларга сафар қилиш, риёзат чекиш билан ўтган. Олим кўп шаҳарларга борган бўлсада, асосий таълимни Бухорода олган. Насафий Кирмон, Бағдод каби шаҳарларда дарс бериш билан шуғулланган. Абдулҳай Лакнавий уни "...замонасида тенги йўқ комил имом, фиқҳ ва усулул фиқҳ олимларининг етакчиси, ҳадис ва унинг маъноларида ўткир олим бўлган" деган бўлса, Ибн Ҳажар ал-Асқалоний (773/1372-852/1449) эса "Алломаи дунё", деб таърифлаган.
    Ан-Насафий “Ҳофиз ад-дин” лақабини олган. Зеро, “Ҳофиз ад-дин", яъни "динни ҳимоя қилувчи" деган шарафли номга фақат икки киши – Абул Баракот ан-Насафий ва Ҳофиз ад-дин Абул Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Наср ал-Кабир ал-Бухорийлар муяссар бўлганлар. Бу икки аллома ҳам ўша даврнинг етук олими Шамсул аимма ал-Кардарийдан таълим олган .
    Аллома ҳақида кўплаб манбаларда бир-бирини такрорлайдиган маълумотлар келтирилади: “Шайх, улуғ имом, пешқадам аллома, ер аҳлининг устози, суннат ва фарзнинг жонлантирувчиси, Қуръон маъноларини очиб берувчи, таъвилнинг нозик жиҳатларини билувчи, Илоҳий калом таржимони, маъони ва баён илмлари соҳиби , фиқҳ ва усулул фиқҳнинг билимдони, ақлий ва нақлий масалаларнинг таянчи, дин ва миллат ҳимоячиси, ислом ва мусулмонлар етакчиси, пайғамбарлар илмлари меросхўри, етук мужтаҳид, муҳаққиқ олимларнинг машҳури”.
    Абул Баракот ан-Насафий серқирра олим сифатида тафсир, ақида, фиқҳ ва усулул фиқҳ соҳаларида китоб ёзган. Тадқиқотчи Д.Махсудов: “Эҳтимол, олимнинг ўз асарларида динга оид бу илмларни қамраб олишига асосий сабаб мўғиллар даврида ушбу илмларни қайта жонлаштиришга эҳтиёжнинг пайдо бўлганидадир” деб таъкидлаган . Абул Баракот ан-Насафий яшаган даврда олимлар барча имни ўзлаштиришга ҳаракат қилганлар. Шунинг учун ҳам уларга “қомусий олим” ибораси ишлатилган. Олим ўз асарларини ёзишда асосан матн услубига катта эътибор қаратган. Насафий ёзган матнларга усул соҳасида “Манорул анвор”, фиқҳ соҳасида “Канзул дақоиқ” асарлари мисол бўла олади. Имом ан-Насафий ўз даврининг машҳур шахслари Шамсул аимма Абулважд Муҳаммад ибн Абдуссаттор ибн Муҳаммад ал-Имодий ал-Кардарий (в. 642/1244й.), Бадруддин Хоҳар-зода Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдулкарим (ваф. 751/1253 й.), Ҳамидуддин ад-Дарир Али ибн Муҳаммад ибн Али ар-Ромиший ал-Бухорий (ваф. 666/1267-8 й.) ва Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Итобийлардан таҳсил олганлар .
    Шу билан бир қаторда Имом ан-Насафий ўз замонасининг етук олимлари ҳисобланган кўплаб шогирдларни етиштириб чиқарган. Уларга Муҳаммад ибн Муҳаммад Аҳмад ас-Санжарий (ваф. 749/1348й.) Ҳасан ибн Али ибн Ҳажжож (ваф. 711/1311 й.), Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Жабалий кабиларни келтириш мумкин.
    Абул Баракот ан-Насафий “Мадарикут танзил ва ҳақоиқут таъвил”, “Шарул ҳидая”, “Умдатул ақоид”, “Умдату ақидати аҳлис сунна вал жамоа”, “ал-Эътимад фил эътиқод”, “Канзул дақоиқ”, “ал-Вофий”, “ал-Кофий Шарҳул-Вофий, “ал-Мусаффо”, “Ал-Мустасфо фи шарҳи ан-Нофъил Муставфа”, “Манорул Анвор”, “Кашфул асрор фи шарҳил манор”, “Даиратул вусул ила илмил усул”, ал-Лаолил Фохира фи улумил охира” каби асарлар ёзган .
    Айтилган асарлар ан-Насафийнинг диний илмлардаги кенг қиррали билими ва бой илмий меросидан далолат беради. Улар нафақат ўша даврнинг, балки ҳозирги куннинг талабига ҳам жавоб беради. Асарларда кўтарилган масалаларнинг долзарблиги боис уларга асрлар оша кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган. Алломанинг тафсир фанига оид “Мадарикут танзил ва ҳақоиқут таъвил”, услул фиқҳ илмига оид “Манорул анвор” ва фиқҳ илмига оид “Канзул дақоиқ” асарлари ҳозирда ҳам билим юртларида дарслик сифатида ўқитилиши бунга яққол далил.
    Умрини илм олиш, талабаларга дарс бериш ва китоб ёзиш билан ўтказган Имом ан-Насафий 701- ҳижрий, мелодий йил билан 1301- санада рабиъул аввал ойи, жума кечасида Насафда вафот этади. Баъзи ривоятларда олимнинг вафот этган жойи Бағдод эканлиги зикр қилинган.

 

Маманосиров Фахриддин
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218885
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47181
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45642
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24750