124 ёшли муслима аёл ибрати
3.2.2018 2612

124 ёшли муслима онахон мол-давлат ва шухрат эвазига рўмолини ечиш таклифини рад этди. дунёдаги энг кекса аёлнинг рўмоли “Гиннеснинг рекордлар китоби”га кириш учун ягона тўсиқ эди. Марям Аммаш исмли ушбу аёлнинг оиласида унинг ёшини тасдиқловчи барча хужжатлар сақланиб турган. Туғилганлик ҳақида гувоҳномада аёлнинг 1888 йилда туғилгани қайд этилган.

124 ёшли фаластинлик аёл Марям Хамдан Аммашнинг оиласи ва ўзи Гиннес рекордлар китоби учун бўладиган фотосессияда иштирок этишдан бош тортдилар. Сабаби, телевидение съемкалари жараёнида рўмол ечилган бўлиши талаб этилган.

Марям Аммашнинг оила аъзолари, онахон бутун умри давомида 5 марта хаж ва 10 марта умра зиёратини амалга оширганини, ўта тақводор умр ўтказгани ва ҳеч қандай бойлик, шухрат унинг гуноҳ амални қилишга мажбурлай олмаслигини таъкидлашди.

“Бу ерда 122 ярим ёшли француз аёли Жанна Луиза Кальман рекордини янгилаган Марям онамизни Гиннеснинг рекордлар китобига киритиш борасида  ўта жиддий тортишув бўлиб ўтди. Йилнинг бошида мазкур ташкилот вакиллари уйимизга келиб онамга ғалати таклиф билдирди”, дейди Марям хонимнинг ўғли Маҳди Хамдан Аммаш Gulf Newsга берган интервьюсида.

“Марям онанинг набиралари аллақачон бобо бўлишга улгуришган, онахон тўрт авлод онаси эдилар”, дейди у. “Марям хонимнинг набиралари ва эвараларига, умуман барча оила аъзоларига муносабати ўта самимий эди. Ёшига қарамай, у ҳар биримизни яқиндан билар, нима билан шуғулланишимизни ҳам ёдида сақлар, ишларимиз билан қизиқар эди. У ўта заковатли, фаҳм-фаросатли аёл эди. Унда етакчилик қобилияти бор эди ва қишлоқдаги барча унинг фикрига қулоқ осар эди”.

Аёл қишлоқ дояси ва чақалоқлар шифокори эди. “Биз ҳозиргача улардан қолган асбоб-ускуналарни авайлаб – асраб қўйганмиз. Улар барча узоқ ва яқиндан келган беморларни бепул даволар эдилар”, дейди Маҳди.

Марям хоним ёшига қарамай, ўта зукко ва дадил аёл эди. Гиннес рекордлари китобининг вакили аёлга биз сизни машҳур ва таниқли одамга айлантирамиз, деганида у: “Бу мени бахтли қила оладими?”, дея савол берди. Саволдан тараддудланиб қолган вакил, балки бу у ва унинг оиласи учун омад келтириши мумкинлигини билдирди. Аёл яна савол берди: “Ўзингиз неча ёшдасиз?” – 43да, жавоб берди у. “Сиз мусулмон эмасмисиз?”, дея қайта сўради жилмайиб. Ажабланган вакил, нега бу билан қизиқаётганини ва бу билан нима демоқчи эканини сўради. Аёл жавоб берди: “Сиз нима ҳақ ва нима ботил эканини ажрата олишга қодир бўлган ёшдасиз. Лекин, сиз мусулмон эмас экансиз. Бу дегани, сиз  ҳали ҳақиқатни ёлғондан фарқлай олмас даражада  ёшсиз ёки ақлингиз заиф. Чунки, фақат ёш бола ёки ақли ноқисгина ўзи каби оддий бандалар орасидаги шон-шуҳрат уни бахтли қилишига ишонади. Ва бу билан у Яратгувчисининг қаршисида шармандали ҳолатда қолади. Хўш, мен қайси бирини танлай? Ҳеч қандай ҳислати йўқ одамлар орасида шуҳрат топишними ёки бутун борлиқни яратган Зотнинг розилигиними?”. Ташкилот вакили бир сўз дейишга ожиз бўлиб қолди. Кейин онахон: “Боринг, бу саволларимга жавоб топа оладиган даражада улғайиб келинг. Мен эса унгача ўлмай сизни кутиб тураман”, дея ҳазиллашди.

Энг қизиғи, мазкур вакил орадан 7 ой ўтиб Ислом динини қабул қилди. Айтишларича, вакил онахоннинг олдига келар ва улар узоқ суҳбат қурар эканлар.  Марям Хандан Аммаш орадан яна 4 ой ўтгач Ҳаққа омонатини топширди.

 

Қосимхон Бойханов тайёрлади

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217571
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24643