1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни.
Устозлик мақоми—олий саодат. Камолот йўлида бизга сабоқ, ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизга кўмак берган мухтарам устозу муаллимларимиз олдида бир умр қарздормиз. Аллоҳ шарафли ва масъулиятли касбда собитқадам бўлган азиз устоз-муаллимларимизга туганмас куч-қувват, меҳр-муҳаббат берсин, илму билимларини янада зиёда қилсин, икки дунё саодатига мушарраф этсин!
Одилхон қори юнусхон ўғли
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бош имом – хатиби ҳамда “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом - хатиби