Яхшилик қил, сувга от...
24.8.2015 4476

   Оғайниларимиздан бири қарз сўради. Пул бор, бироқ ўзимга ҳам керак бўлгани учун аниқ жавоб айтолмадим. Кейин эса, ўзига зарур бўлиб туриб, бошқа муҳтожга бериш, айниқса, қарз сўраган кишининг ҳожатини чиқариш сахийлик экани ҳақидаги сўзлар ёдимга тушди. Шуларни ўйлаб, берсам-берақолай деб турган эдим, телефон жиринглади. Бояги оғаймним экан. “Катта қудамиз қиз чиқарадиган, маҳалладаги ўртоғим ўғил уйлаяпти, биринчи тўйи, тўёна қилмасам бўлмайди. Мен тўй қилганимда, фалон сўмдан беришган, шуни қайтаришим зарур”, дея қарз сўраганининг сабабларини тушунтира кетди...
   Бу каби гаплар тобора кўп қулоққа чалиняпти. Ҳатто хўжакўрсинга ёрдам қилиб, ортидан фалончини мен боқяпман, дейдиганлар ҳам бор. Тўёналаримиз қайтади, қолганини қарз-ҳавола қилармиз, дея тумонат одамни чақириб, катта ош беришга уринаётганлар ҳам оз эмас.
    Ваҳоланки, динимиз ўзидан ортилган киши ҳам кам харж қилиб тўй ўтказиши кераклигини тавсия этади. Ҳатто, ўн-ўн беш одам чақириб, никоҳни эълон қилса ҳам бўлади. Мен элнинг ошини еганман, энди катта тўй қилмасам, одамлар гапиришади, деган фикрга бориш, чоғи келмаса-да, бошқалардан ўзини устун қилиб кўрсатишга уриниш мутлақо хатодир.
    Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Аллоҳ ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!” (Бақара сураси, 264-оят).

 

Абдувоҳид Ўрозов

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218620
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98114
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47140
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45553
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24735