Таом истеъмолидан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиш фазилати
3.2.2018 2504

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аллоҳ, таом егандан сўнг Ўзига ҳамд айтадиган, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтадиган бандасидан рози бўлади” (Муслим, Термизий, Насоий ва Аҳмад ривояти).

Уламолар бу ҳадисни далил қилиб, таомдан сўнг Аллоҳ таолога ҳамд айтиш суннат амаллардан эканини айтишган.

Ривоятдаги “рози бўлади” жумласи Аллоҳ таолонинг бандага раҳматларини ёғдириши, унинг гуноҳларини кечириб, ажр-савоб билан мукофотлашини англатади.

Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким таом еб бўлгач, “Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳаазат-тоаъма ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлим-минний ва лаа қувва” деса, унинг ўтган ва кейинги гуноҳлари кечирилади” (Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Дуонинг маъноси: “Барча мақтовлар менга бу таомни едирган, мен тарафимдан бирон куч-қувватсиз уни менга ризқ қилиб берган Аллоҳгагина хосдир!”

Ҳаммод ибн Абу Сулаймондан ривоят қилинади: “Мен Абу Бурда розияллоҳу анҳу билан кечки овқатни едим. У: “Сенга Абу Абдуллоҳ ибн Қайс ривоят қилган ҳадисни айтайми? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким таом еб тўйса, ичимлик ичиб чанқоғи босилса, сўнгра “алҳамду лиллааҳиллазий атъаманий ва ашбаъаний ва сақоний ва арвааний” деса, худди онадан (янги) туғилгандек гуноҳлардан покланади”, дедилар”, деб айтди” (Абу Яъло ривояти).

Дуонинг маъноси: “Барча мақтов ва ҳамду санолар мени таомлантирган, тўйдирган, ичимлик ичирган ва чанқоғимни қондирган Аллоҳгагина хосдир!”

Демак, таом истеъмол қилингандан кейин, берган ноз-неъматлари учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтсак, шукр қилсак, бандалик вазифаларидан бирини адо этган бўламиз. Бу орқали гуноҳлардан покланамиз, улуғ ажр-савобларга эга бўламиз.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217573
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24643