Сара Эйжер: ИНСОН ЭЪТИҚОДИНИ СИНАБ ЧИН ҲАҚИҚАТНИ АНГЛАЙДИ
13.8.2015 4534

 

Эслатма: Ушбу материал динни тарғиб қилиш мақсадидан ҳоли, ҳаётий воқеага асосланган.

 

    Олийгоҳда Сара Эйжерни эътиқоди баланд талаба сифатида билишарди. Сара доимо диний маросимларнинг бош-қоши эди. У эсини танигандан бошлаб ота-онаси билан черковга қатнаб, ибодат хорларининг "овози"га айланган. Худога ишонч ва насроний динини ўз ҳаётининг бир қисмига айлантириш унинг тақдирига битилгандек эди. Аммо Лестердаги таҳсили мобайнида ҳаётий тамойилларига зид бўлишига қарамасдан, Сара Ислом динини қабул қилди.
    У бу қарорга насронийлик динини яхши билмагани, Исломни яқиндан ўргангани учун ёки мусулмон йигитга турмушга чиқиш учун келгани йўқ. Унинг айтишича, бу қарорнинг сабабини кўпчилик тушунишга ожизлик қилади. Университетдаги таҳсили давомида Ислом динига эътиқод қилувчи талабалар билан суҳбатлар, эътиқод ва Худога ишонч, ҳаёт ва дин ўртасидаги боғлиқликлар каби мавзулар доирасида ўтган мулоҳазалар Сарани ўз эътиқоди тўғрисида яна бир бор ўйлаб кўришга мажбур қилди.
    "Мен на Ислом, на суҳбат қураётган мусулмон талабаларнинг мамлакатлари, турмуш тарзлари тўғрисида аниқ бир тасаввурга эга эмас эдим. Мен фақатгина ҳеч бўлмаганда Ислом ҳақида Интернет орқали ўрганиб кўришим керак эканлиги ҳақида ўйладим," дейди Сара. Аммо Сара Интернетдан олинган маълумотлар билан чекланмади. Университетда таҳсил олаётган, кўпчиликдан фарқли ўлароқ сипо ва очиқ кийинмайдиган икки мусулмон талаба қизлардан уларнинг динлари тўғрисида кўпроқ билишга ҳаракат қилди.
     Қизларнинг ўзларини тутишлари, улардаги Ғарб жамиятидан йироқлашиб бораётган ҳаё ва ибо, уятчанлик Сарани шу қадар ўзига мафтун қилган эдики, унинг назарида бу каби одатлар инсон меҳрини чақирадиган оҳанрабо эди. Сара бу феъл-атворнинг сохта эмаслигини, унга фақатгина юксак эътиқод орқали эга бўлиши мумкинлигини англади. У ҳам шу қизлар каби фариштали, иймонли бўлишни орзу қилди, уларга ҳаваси келди.
    "Мен қачон, қай ҳолатда мусулмон бўлиб қолганимни яхши изоҳлаб бера олмаслигим мумкин. Лекин, бир куни ортимга қарадим ва бўшлиқни кўрдим. Шу кундан буён Аллоҳга иймон келтира бошладим! Шукурки, шу дақиқадан ҳаётим зиёга тўлди."
     "Бизга доимо ёмон бўлсанг, Худо ҳам сени ёмон кўради, деб ўргатиб келинган. Лекин, бугун Ислом орқали англадимки, Парвардигор жуда бағрикенг экан. Муқаддас Қуръони каримни ўрганаётиб яна шуни англадимки, биз ҳеч нарсага кўр-кўрона баҳо бермаслигимиз, кимнингдир устидан очиқчасига ҳукм чиқармаслигимиз керак. Ҳукм чиқариш фақат Худога хос."
    Эътиқод йўлини алмаштиргач, ҳаммада ҳам Сарада юзага келган вазият кузатилмайди. У ўз хоҳишини ота-онаси, дўстлари билан шу қадар батафсил муҳокама қилдики, жуда мутаассиб миллат ҳисобланувчи инглизлар уни тушунди. Улар Саранинг эътиқод борасидаги танловини ҳурмат қилишади. Унинг ота-онаси доимо ўзлари ва қизларининг эътиқодларига хос умумийликни, олтин ўрталикни топишга уринишади.
      26 ёшли Сара бугун Италиянинг Болонье шаҳрида ўқитувчилик қилади. Ўзининг шахсий блоги орқали Ислом динининг мазмун-мақсадини тарғиб қилади. "Илк маротаба мусулмон аёлларига хос узун кўйлак кийиб, бошимга рўмол ўраганимда мен шундагина дунёга ўзимни қандай намоён қилишим кераклигини англадим."

     "Илгари бизга ўргатилгани каби, ишларимиз орқага кетганидагина ибодатхонага боришга одатланган эдим. Ислом динида эса Яратган ҳар лаҳза, ҳар кун қалбимизда ва биз у билан мулоқотни кун давомида узмаймиз. Илк маротаба рўза тутганимда руҳиятимда улкан ўзгаришни ҳис қилдим. Мен қандайдир ўзи тушунмаган, тушунишни истаган ҳаётий ҳақиқатни англай бошлаган эдим. Инсон бунга ўз эътиқодини синовдан ўтказиш эвазига эришади. "
    Саранинг фикрича, инсон кун давомида беш вақт намозни ўқиш орқали ўзини ҳаётнинг ўткинчи воқеа-ҳодисаларидан чалғитади ва ўзига Худонинг булардан муҳимроқ эканини эслатади.

 

Сара Эйжернинг www.interfaithramadan.com блогидаги маълумотлар асосида Шуҳрат Сатторов тайёрлади.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218650
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47145
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45565
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24739