Ёшлар тарбиясида имом - хатиблар фаол!
18.10.2015 3742

    Эртанги кунимиз эгалари бўлмиш - ёш авлодни соғлом эътиқод ва қатъиятли фикр эгалари этиб тарбиялаш, уларнинг дунёвий билимлари билан бир қаторда диний билимларини тўғри шакллантириб бориш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифага айланган. Чунки ҳозирги глобаллашув ҳамда ҳамда эътиқод ниқоби остидаги қарама-қаршиликларга тўла мураккаб давр кишини огоҳ ва маънан етук бўлишга ундайди. Бу борадаги тарғибот тадбирларида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Ана шундай тадбирлардан бири шу йилнинг 15 октябрь куни 1-Тошкент педагогика коллежида “Биз ёшлар одам савдоси ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида ўтказилди.
    Чилонзор туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбирда Чилонзор тумани "Бўрижар" жоме масжиди имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов иштирок этиб, муқаддас динимиз аввало илм-маърифат, тинчлик дини эканлиги, динимизда ўзаро фирқаланиш, кишилар ўртасида фитна-фасод чиқариш энг қабиҳ ишлардан саналишини, шунингдек, бир мусулмонни ноҳақ ўлдириш бутун дунёдаги мусулмонларни ўлдириш билан баробар эканлигини тасдиқловчи Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан намуналар билан ўқувчиларга сўзлаб берди.
    Мазкур йўналишдаги тадбирларнинг яна бирида Шайхонтоҳур тумани "Доруссалом" жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳамид Жуманов иштирок этди. Октябрь ойининг 15-санасида Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Мажлисда мамлакатда баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган комплекс дастурлар доирасида вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш борасида мақсадли тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги таъкидланди. Бундан ташқари, вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш, уларга ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи асосларини сингдириш ҳамда уларнинг соғлом маънавий муҳитда тарбия топишларини таъминлаш мақсадида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда самарали ишлар амалга оширилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Фаолиятдаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар билдирилди.

 

 

www.vakillik.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218549
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98095
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47133
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45548
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24730