Варш қироатида тиловат қилган имом тақдирланди
11.11.2015 3866

      Ўзбекистон мусулмонлари идорасида жорий йил 3 ноябрь куни ўтказилган “Йил имоми – 2015” кўрик танловининг республика босқичида Самарқанд шаҳар “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом ноиби Қамариддин Баҳриев фахрли иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар қилган эдик.
    Мазкур танловда Қамариддин Баҳриев Бақара сурасининг 6-9 оятларини Варш қироатида тиловат қилиб бериб, танлов ҳайъат аъзолари ва иштирокчиларида катта таассурот уйғотди. Ҳайъат аъзоларининг Варш қироати қоидалари ҳақида берган саволларига Қамариддин Баҳриев батафсил жавоб бериб ўтди.
      Таъкидлаш лозим, Аллоҳ таолонинг Каломини меҳр билан тинглаш ва унга муҳаббат қўйиш халқимизнинг ўзига хос фазилатларидандир.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217730
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24659