“Ўзбекистон – диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзуидаги матбуот анжумани ўтказилди
14.4.2018 2569

Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан диний соҳасида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган “Ўзбекистон – диний маърифат ва қадриятлар юрти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, илмий мактаблар раҳбар ходимлари, имом-хатиблар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда юртимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, диний таълим йўналишида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг аҳамияти юзасидан маълумотлар берилди. Тадбир маърузачилари бугунги кунда халқимизнинг диний саводхонлигини юксалтириш, соф Ислом таърғиботини кучайтириш, диний таълим йўналишидаги ислоҳатларнинг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, ёшларни илм-маърифатли, диёнатли инсон этиб тарбиялаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдирдилар.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217193
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24614