Тошкентда янги масжид қурилиши кутилмоқда
17.5.2018 2957

Одил Аҳмедов ва бошқа спортчилар Тошкентда масжид қуришади!

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов раислигида фуқаролар қабули давомида спортнинг Турон якка кураши тури бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева футбол бўйича Миллий терма жамоа аъзоси, истеъдодли футболчи Одил Аҳмедов ва бошқа қатор спортчилар билан биргаликда Тошкент шаҳрида масжид қуриш истаклари борлигини маълум қилди.

Ш.Турдиқулов спортчиларнинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва Сергели туманида аҳоли кўпайиб бораётгани ва у ерда ташкил этилаётган янги маҳаллаларда масжидга эҳтиёж борлигини айтди. Наргизага туман ҳокимлигига архитектура қоғозлари билан мурожаат қилиш кераклиги борасида тушунча берди. Мулоқот давомида Н.Ваҳобхўжаева бошчилигидаги спортчиларнинг пойтахтдаги «Ислом ота», «Хўжа Аламбардор», “Шайх Зайниддин” каби жомеъ масжидлари тозалиги ва ободлигига ҳисса қўшиб келаётгани маълум бўлди. Шунингдек, улар Ҳаж зиёратига кетаётган юртдошларга ҳам кўмаклашиб келаётган экан. 

 

Манба: championat.asia

 

 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217572
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24643