Тошкентда дафн маросимлари хизмати учун тарифлар ва ёдгорликлар ўрнатиш бўйича янги тартиблар жорий этилди
24.11.2015 4949

     Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт қабристонларида маросим хизматлари учун янги тарифларга оид қарор қабул қилди. Бу ҳақда Norma.uz сайти хабар берди. Янги қарорга мувофиқ, дафн қилишни ташкил этиш учун жойни танлаш эндиликда Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Давлат санитар-эпидемиологик назорат маркази ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан гидрогеологик хусусиятлари, рельефининг ўзига хослиги, тупроқ таркиби, экологик ҳолатнинг чегаравий даражаси, шаҳарсозлик ҳужжатларига, аҳоли пунктлари қурилиши қоидаларига, шунингдек, санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқлиги ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
     Қарорда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган қабристонлар ягона белгиланган тарифларни ишлаб чиқиш, аҳолини тўлиқ хабардор қилиш мақсадида уларни кўринарли ўринларга жойлаштириш; ўзига хос архитектуравий шаклга эга қабр тошлари, ҳайкал ёки ёдгорлик иншоотларини ўрнатишга фақатгина тегишли лойиҳавий-сметавий ҳужжатлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори бўлган тақдирда ижозат берилиши кўзда тутилган.
      Ушбу қарор расман эълон қилинган 2015 йилнинг 17 ноябридан кучга кирди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217722
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24658