"Тошкент шаҳри имомлари" жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди
16.3.2016 3962

     Аввалда хабар берилганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасидаги муособақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Гуруҳ баҳсларидан муваффақиятли ўтиб ярим финалга йўл олган "Тошкент вилояти имомлари","Ўзбекистон мусулмонлари идораси", “Мовароуннахр” нашриёти ҳамда "Тошкент шаҳар имомлари" жамолари финал йўлланмаси учун шиддаткор баҳс олиб бордилар.
    Дастлабки ярим финал учрашуви "Тошкент вилояти имомлари" ва"Ўзбекистон мусулмонлари идораси" жамоалари ўртасида ўтказилиб, "Тошкент вилояти имомлари" 4:3 ҳисобида рақибларидан устун келган бўлсалар, иккинчи ярим финал баҳсида “Мовароуннахр” нашриёти ҳамда "Тошкент шаҳар имомлари" жамоалри ўзаро тўқнаш келдилар. Яқин ўтмишимизнинг таниқли футболчиси, футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионатининг бир мавсумдаги тўпарарлар бўйича рекордчиси Жаъфар Ирисметов мураббийлиги остида майдонга тушган "Тошкент шаҳар имомлари" жамоаси рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда 7:2 ҳисобида зафар қучиб, мусобақа финалига йўл олдилар.
     18 март (Жума) куни мусобақанинг финал беллашувида "Тошкент шаҳар имомлари" ва "Тошкент вилояти имомлари" жамоалари ғолиблик учун майдонга чиқадилар.

 

www.vakillik.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218654
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47146
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45570
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24739