Тошкент ислом институтида байрам тадбири бўлиб ўтди.
1.10.2015 3492

    Жорий йилнинг 30 сентябрь куни “1 октябрь – ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Устозларга таъзим” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни институт ректори Уйғун Ғафуров очиб берди.
     Институт устоз ва мураббийлари касб байрамлари билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари, Ўзбекистон Президенти девони масъул ходими Элдор Ибрагимов ва Дин ишлари бўйича қўмита таълим бўлими мудири Салоҳиддин Шерхоновлар табрикладилар.
     Тадбирнинг бадиий қисмида институт талабалари ўзларининг ижодий ишлари билан чиқишлар қилдилар:

2 курс талабаси Роҳманбердиев Жобирхон устозлар фазилати ва уларни ҳурмат қилишга доир ҳадиси шарифлар ва уламоларнинг сўзларидан намуналар келтирди;

1 курс талабаси Нуриддинов Йўлдошбоев устозларни ҳурмат қилишга доир ўзбек халқ мақоллари ва ҳикматлари сўзларидан намуналар айтди;

3 курс талабаси Тоҳиров Сайдулло “Устозлар таъзим” номли ўз шеърини устозлар ҳузурига ҳавола қилди;

4 курс талабалари устозларни ҳурмат қилишни акс эттирувчи саҳна кўриниши намойиш этдилар.

    “1 октябрь – ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан институт талаблари ўртасида “Устозлар фазилати ва уларни ҳурмат қилиш” мавзуси бўйича мақола ёзиш мусобақасида иштирок этиб ғолиб бўлган талабалар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
    Институт катта ўқитувчилари ва фахрий устозларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Талабалар томонидан тайёрланган учта хатми Қуръон савобларини Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари институтда фаолият кўрсатган марҳум устозлари руҳларига бағишлаб, якуний дуо қилиб бердилар.




www.muslim.uz  

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219205
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98222
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47230
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45787
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24769