“Тинчликни асраш-давр талаби” мавзуидаги туркум тадбирлар Самарқандда бўлиб ўтди
24.12.2015 3696

     Жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий У.Алимовлар томонидан Самарқанд вилоятида “Тинчликни асраш-давр талаби” мавзуси остида қатор маърифий-тарғибот тадбирларида маърузалар билан қатнашиб, учрашувларда иштирок этдилар.
    Ушбу тадбирларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Халқ таълими, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси вилоят ва шаҳар-туман бўлимлари раҳбарлари, жойлардаги олий ўқув юртларининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича проректорлари, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда вилоятдаги барча имом-хатиблар иштирок этдилар.
    Маърузачилар томонидан ўтказилган йиғилишларда “Мамлакатимизда диний-экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари”, “Ислом – тинчлик дини”, “Тинчликни асраш ва тарғиб қилиш долзарб вазифа” “Ноқонуний миграцияни олдини олиш”, “Сохта тариқатчиликнинг салбий оқибатлари”, “Огоҳлик – давр талаби” мавзуларида маърузалар қилинди.
     Учрашувда сўзга чиққан иштирокчилар тинчликни асраб-авайлаш, айниқса, ёшлар тарбиясига, уларни турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга барча маъсул эканлигини, бу ишларни ҳамжихатликда амалга ошириш кўзланган натижалар беришини таъкидладилар.
     ЎМИ раиси, муфтий У.Алимов сафар Ургут туманидаги “Боғишамол”, Жомбой туманидаги “Исломобод”, Булунғур туманидаги “Амир Хамза” масжидларига ташриф буюриб, намозхонлар билан тинчликни асраш, унинг қадрига етиш, ёт ғояларга эргашмаслик, фарзанд тарбияси, огоҳлик мавзуларида суҳбатлар ўтказди.
    Шунингдек, тадбир ва учрашувлар давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Конституция қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида қайд этилган вазифалар ва устивор йўналишларнинг мазмун-моҳияти баён этилиб, жамиятнинг турли соҳаларида аёлларга яратилаётган шароитлар, она-бола саломатлиги, ёш авлод камолоти учун берилаётган имкониятлар ҳақида айтиб ўтилди.
     Хусусан, бугунги кунда юртимизда қиз болаларнинг – бўлғуси оналарнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларга таълим олишда кўмаклашиш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги таъкидланди. Муқаддас манбаларда ҳам илм олиш ҳар бир эркак ва аёл учун фарз экани аниқ далиллар ёрдамида ёритиб берилди.
    Қайд этиш жоизки, ўтказилган йиғилиш ва учрашувлар иштирокчиларда тинчликни асраб-авайлашга дахлдорлик ҳиссини кучайтириб, уларда катта таассурот қолдирди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга ҳаётий мисоллар асосида жавоблар берилди. Иштирокчиларга жойларда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ҳар бир масъул ходим, ҳар бир фуқаро томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тавсиялар берилди.

 

 

www.religions.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218801
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98147
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47170
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45623
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24744