"Тинчликни асраш - давр талаби"
3.9.2015 5370

   Шу йилнинг 2 сентябр куни Тошкент ислом университетида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан «Тинчликни асраш-давр талаби» мавзуида диний соҳа ходимларининг йиғилиши бўлиб ўтди деб хабар беради www.vakillik.uz  
  Тадбирдан кўзланган мақсад мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлашда диний соҳа ходимлари вазифаларини белгилаш, мусулмон оламида кечаётган мураккаб, зиддиятли жараёнларнинг асл моҳиятини, диний-экстремистик оқимлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, қотилликлар муқаддас ислом таълимотига буткул зид эканини кенг жамоатчиликка етказишни ташкил этишдан иборат.
   Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари, Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари раҳбарлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари, шунингдек, имом-хатиблар иштирок этди.
  Тадбирда Давлатимиз раҳбари томонидан 2015 йил 31 август куни Шаҳидлар хотираси мажмуасида халқимизнинг энг катта бойлиги бўлмиш тинчлик-ҳотиржамликни асраб-авайлаш, экстремистик ва террорчи кучларнинг муқаддас ислом таълимотини соҳталаштиришга қаратилган уринишларини халқчил тарзда тушунтириш, бундай ҳатти-ҳаракатларга нисбатан диний манбаларимизда, аждодларимизнинг бой маънавий меъросида баён этилган кўрсатмалар, ўгит ва насиҳатларни кенг жамоатчиликка етказиш борасидаги муҳим тавсиялари ҳақида сўз юритилди.
   Йиғилишда мустақиллик йилларида республикамизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган туб ўзгаришлар, халқимизнинг кўп асрлик миллий анъана ва қадриятларининг тикланиши ҳақида сўз борди. Шунингдек, одамларнинг онги ва тафаккурига салбий таъсир ўтказиб, уларни ўз йўлига солмоқчи бўлган ғаразли кучларнинг асл мақсад-муддаоси, бундай тоифалардан ҳамиша огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш, ўз тақдиримизга, эртанги кунимизга бефарқ қарамаслик бугунги куннинг муҳим масалаларидан эканлиги таъкидланди.
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ўз нутқида дунёда, хусусан, Яқин Шарқ минтақасида террорчи гуруҳлар томонидан содир этилаётган қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида мусаффа Ислом дини бутун дунёга ёвуз куч сифатида кўрсатилаётгани кенг жамоатчиликда алоҳида ташвиш уйғотаётганини таъкидлади. Шунингдек, айрим манфаатдор хорижий оммавий ахборот воситалари орқали жангари гуруҳларнинг ваҳшийликлари, инсон тоқат қилмайдиган ёвузликлари намойиш этилаётгани, ғараз кучлар мусулмонларни бир-бирига қарши қўйиш, улар ўртасида нифоқ ва адоват келтириб чиқаришга ҳаркат қилаётгани аниқ далиллар билан ёритиб берилди.
    Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимларининг маърузалари тингланди. Муҳокамалар натижасида диний соҳа ходимларининг ушбу масалаларни кенг аҳоли қатламига етказиш бўйича аниқ вазифалари белгилаб олинди.
    Сўзга чиққанлар Яқин Шарқ минтақасида кучайиб бораётган этник ва диний асосдаги низо ва зиддиятларни авж олдираётган ғаразли кучларнинг ахборот хуружларига нисбатан “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” тамойили ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.
   Тадбир сўнггида диний соҳа ходимларига маърифий ислом ғояларини халқимизга етказиш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, хушёрлик ва огоҳликни янада ошириш, диний соҳа ходимларининг ҳаёт билан ҳамқадам бўлиб, мутаасиб ғояларга қарши тарғибот ишларини фаоллаштиришга оид муҳим тавсиялар берилди.



 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218650
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47145
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45565
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24739