ТИНЧЛИК ВА БАРҚАРОРЛИК – БУЮК НЕЪМАТ
18.8.2015 4408

    2015 йил 11 август куни Наманган шаҳри, Чортоқ ва Учқўрғон туманларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича Дастур ва унинг бажариш механизми”нинг ижроси доирасида ҳамда мустақилликнинг йигирма тўрт йиллиги арафасида жойларда маънавий-маърифий ишларни кучайтириш мақсадида ҳудуддаги барча ҚФЙ, МФЙ раислари, маслаҳатчилар, ўқув муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, турли ижтимоий қатламга мансуб аёллар ва оддий фуқаролар иштирокида “Тинчлик ва барқарорлик – буюк неъмат” мавзусида йиғилишлар ўтказилди деб хабар бермоқда www.muslim.uz 
    Наманган шаҳридаги қурилиш ва дизайн коллежи ва Наманган Агротадбиркорлик коллежида бўлиб ўтган йиғилишда Тошкент ислом институти кафедра мудири Ж.Хамроқулов ва Наманган вилояти бош имом-хатиби А.Турсуновлар иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
    Шунингдек, Чортоқ туманидаги 14 сонли мусиқа ва санъат мактабида ҳамда Учқўрғон тумани Қўғай ҚФЙ ҳудудидаги маданият ва аҳоли дам олиш масканида бўлиб ўтган йиғилишларда Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими ходими Б.Даминов ва Чортоқ тумани бош имом-хатиби А.Фозиловлар иштирок этиб, маъруза қилдилар.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217629
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649