Сурхондарёда “Дунё уламолари мурожаати” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
9.8.2016 4241

    Жорий йилнинг 4 август куни Сирдарё вилояти ҳамда 6 август куни Сурхондарё вилоятида “Дунё уламолари мурожаати” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллари, имом-хатиб ва ноиб имомлар, отинойилар ҳамда жамоат ташкилот раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди.
    Сўзга чиққанлар иштирокчиларни, аввало, юртимиз мустақиллигининг 25 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, “Дунё уламолари мурожаати” китобининг аҳамияти, бугунги дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларнинг мазмун-моҳияти, дунё уламолари томонидан Ислом динининг мусаффолигини сақлаш, турли туҳматлардан, динимизга мутлақо алоқаси бўлмаган гап-сўзлардан ҳимоя қилиш мақсадида келтирилган маърузалар ўрин олганини таъкидлаб ўтишди.
     Шунингдек, истиқлол йилларида бошқа соҳаларда бўлгани каби диний соҳада эришилган ютуқлар, улкан имкониятлар, аввало, мустақиллик ва тинчлик боис эришилаётганини таъкидлаб, бугун дунёнинг кўплаб минтақаларида давом этаётган нотинчликлар бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлаётгани, бу манфур ишларнинг ортида турган кучларнинг фитнасидан ҳамюртларимизни доимо огоҳ этиш, уларнинг бузғунчи ғояларига муносиб раддиялар бериш, ёшларни уларнинг тузоқларига тушиб қолишининг олдини олиш имом-хатибларнинг бирламчи вазифаси ва бурчи эканлигига алоҳида тўхталиб, дунё уламоларининг билдирган фикр-мулоҳазаларидан мисоллар келтириб ўтилди.
     Тадбир иштирокчилари ушбу китобнинг нашр этилишига кенг жамоатчилик томонидан юксак баҳо берилганини эътироф этдилар.

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218899
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754