Сирдарёда тинчлик-осойишталикни асрашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
30.11.2015 3206

   2015 йил 26 ноябрь куни Сирдарё вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда тинчлик-осойишталикни асраб-авайлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, имом-хатиблар ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
    Йиғилишда сўзга чиққанлар тинчлик-хотиржамлик неъмати ҳақида гапириб, унинг қадрига етиш ва доимо огоҳ бўлиш лозимлигини таъкидлашди.
   Ҳақиқатан ҳам, инсонга берилган неъматлар ичида тинчлик ва осудаликдан ҳам кўра, муҳимроқ ва азиз неъмат йўқ. Юрт нотинч бўлса, тўй-томоша, хурсандчилик, ўйин-кулги татимайди. Урушлар туфайли инсонлар ўртасида меҳр-оқибат, одамгарчилик унутилади, бошланган хайрли ишлар, улуғ мақсадлар қолиб кетади. Барчанинг ҳаётидан ҳузур-ҳаловат, турмушидан ором-фароғат кўтарилиб кетади. Нотиқлар мана шу жиҳатларга алоҳида диққат қаратдилар.
    Шунингдек, тадбирда, дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган тўс-тўпалонларни кўриб, Аллоҳнинг улуғ неъмати тинчлик ва осойишталикнинг қадрини янада чуқурроқ англаб етиш, унга шукрона келтириб, доимо ҳушёр ва зийрак бўлиб яшашга алоҳида урғу берилди.
     Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашишди.

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси aхборот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217738
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24659